«k a m o L o t»


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/30
Sana28.10.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1729859
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
БЎРОН
И ш т ирокчилар:
Просперо - ҳа^иг^ий Милан Герцоги 
Антонио - унинг акаси, ўзини Герцог дебэълон прил­
ган
Миранда - Просперонинг г^изи 
Алонсо - Неаполь г^ироли 
Себастьян
-
унинг акаси 
Фердинанд - Алонсонинг угли 
Гонзало - ростгўй кекса зодагон 
Ариель - пари 
Калибан - щ)л
Қадим замонда олис Италия деган ю ртда Просперо 
исмли Милан герцоги яш аган экан. У ж уда доно ва 
ўқимишли киш и бўлиб, ю ртини бош қариш дан кўра 
китобларга кўпроқ қизиқар экан. У сиёсий масалалар- 
ни укаси Антониога топш ириб қўйиб, ўзи ғаройибот- 
лар в а сеҳргарликка оид китобларини ўқиб-ўрганиб- 
ДИ.
ТТТунга қарам ай Антонио акасига ҳасад қилибди. 
Токи Просперо Италияда қолар экан, уни доимо Ми- 
ланнинг ҳақиқий герцоги сиф атида қабул қилишади, 
деб ҳисобларди у. Антонио ўзи бу унвонга эриш иш
ниятида экан. Шунинг учун у Неаполь қироли Алонсо 
билан ёвуз реж а тузибди: улар Просперони юртидан 
узок^арга жўнатиб, Антонио унинг ўрнига юртни бош-
қарадиган бўлибди.
Бир бўронли тунда Просперо душманлари томони- 
дан яш иринча ҳибсга олиниб, денгиз соҳилига келти- 
рилибди Уч яш ар қизалоғи Мирандани ҳам у билан 
бирга олиб келиб, икковини эски қайиққа ўтқазишиб-
71


ди. Антонио улар ўзлари билан ҳеч н ар са - ҳаттоки 
егулик ҳам олмасликларини буюрибди. Эски қайиқ 
бўронли денгизда чўкиб, Просперо қи зи М иранда би­
лан сувга ғарк, бўлишига иш ончи комил эк ан унинг. 
Ҳамма акасини ж уда яхш и кўриш ини билгани боис 
Антонио уни Миланда ўлдириш га ж уръат қилмабди.
Аммо Алонсо к,ироллигидаги зодагонлар орасида 
Гонзало исмли бир олижаноб қ ар и я бор экан. У озиқ- 
овқат, иссиқ кийим -кечак, ш унингдек, Гердогнинг 
китобларга бўлган меҳрини яхш и билгани боис, Прос- 
перонинг бир қан ч а китобларини қ а й и қ қ а яш иринча 
жойлаб кўйибди.
Кичик қай и қн и денгизга итариб юбориш ибди. У 
бир неча соат тўлқинлар узра ночор чайқалибди. Кич- 
кинтой М иранда ҳали кўрқув нелигини билмагани 
учун у қ а й и қ тубида тинч ухлаб қолибди. Аммо Про­
сперо улар я н а куруқликни кўра олишига гумон қила 
бошлабди. Них;оят, бўрон тўхтаб, денгиз тинчланиб- 
ди. Эҳтимол, бунга П росперонинг сеҳр-жодуси сабаб 
бўлгандир. Зеро, у ж уда акдли бўлиб, сеҳргарлик ил- 
м ини м а ш қ қиларди. Б алки м арҳам атли парилар 
улар ни кузатиб туриш гандир. Нима бўлганда ҳам, 
1
тонг отганида олдинда бир орол кўринибди. Тез ора- 
д а у қай и қн и бош қариб, кумлоқ соҳилга етиб олиб- 
ди. Омон-эсон соҳилга тушиб, ухлаётган М ирандани 
кўтарганча панароқ бир ғорга элтибди. Сўнг қай и ққа 
қайтиб, ундаги кийим -кечак ва қимматли китобла­
рини олибди. Уша китоблар кейинчалик унга ж уда i 
асқотибди. 
|
Афтидан, оролда улардан бошқа ҳеч ким йўк; экан. 
Аммо орол м ева ва сабзавотларга, ичимлик сувга бой 
в а ям -яш ил экан. Просперо, қизи иккиси у ерда ис- 
таганича бахтли, тинч-осуда ҳаёт кечиришлари мум- 
кинлигини ўйлабди. Кўп ўтмай оролда парилар ҳам ! 
борлиги маълум бўлибди. Шунда узоқ йиллар сеҳр- 
гарлик илмини ўрганганлигидан хурсанд бўлибди. 
Билими унга бу ердаги барча ғайриоддий мавжудот-
72


лар у сти д ан ҳукм ронлик ў р н ати ш қу д р ати н и бериб- 
ди. Уларнинг сардори Ариель исмли п ар и экан. Прос- 
перо Ариелни бир кун и ўрм он кезиб ю р ган и д а тасо- 
д и ф ан учрати б қолибди. Шу п а й т д а р а х т и ч и д ан чи- 
қаётган оғриқли нидони эш итиб, сеҳри ёрдам и да д а- 
р ах тн и и к к и б ў л а к к а ёри б т а ш л а ш га м у в а ф ф а қ
бўлибди. Д ар а х т и ч и д ан чиройли, м ўъж азги н а п ар и
таш қар и га учиб ч и ққан и н и кўриб, тааж ж уб д ан донг 
қотиб қолибди.
Узини Ариель деб тан и ш тирган бу п ари ўз кўрги- 
ликларини айтиб берибди. У ўн и кки йилдан бери Си- 
коракс исмли ёвуз кам пи рн и н г жодуси билан ш у да- 
рахтга тутқун экан. С икоракс дастлаб оролга келга- 
нида Ариель в а бош қа парилар унга бўйсунишдан бош 
тортиш ган, жодугар кам пир ж азо тар и қаси д а барча- 
ларини шу дарахтлар ичига қам аб қўйган экан. Ҳозир- 
д а ўш а жодугар кам пир ўлиб кетган бўлиб, унинг ҳу- 
нукдан-ҳунук, ярм и одам бўлганўғли Калибандан бош- 
қ а оролда ҳеч бир ким са йўқ экан.
Просперо барча париларни ёғоч исканж асидан озод 
қилибди. Парилар миннатдорчилик билдириб, ҳар қан- 
дай буйруғини садоқат ва итоат билан бажариш га ваъ- 
д а беришибди. Ш}шдан кейин Просперо Калибанни 
излаб кетибди. У қўрққанидан ғорда яш ириниб ўтир- 
ган экан. Аввал бу бечора маҳлуққа ўз илмини Зфга- 
тиш га ҳ ар акат қилибди. Унга куёш в а ой номларини 
ўргатибди. Егулик ва сув берибди. Ю мшоқ муомала 
қилибди. Аммо Калибан овсар, ёввоии в а кўрнам ак 
экан. Шунингучун охир-оқибат Просперо униўзининг 
кулига айлантирибди. У сув ташиб, дарахт кесиб, ки- 
чик бир ғорда ёлғиз ўзи яшабди.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling