К. Б. Ҳайитбоев замонавий дарс тузилмалари


-машғулот. Назорат иши дарслари


Download 241.5 Kb.
bet9/18
Sana24.12.2022
Hajmi241.5 Kb.
#1064072
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
zamonavij dars tuzilmalari

5-машғулот. Назорат иши дарслари
Назорат дарси дейишимиз билан ўқувчилар бир оз таҳликага тушади. Ўқувчиларда қўрқув, ҳаяжон ҳисси бошланади. Бу эса ўқувчиларда стресс ҳолатни вужудга келтиради. Стресс ҳолати пайдо бўлиши билан ўқувчиларнинг хотирасида мавжуд бўлган ахборотлар ҳам юзага чиқмай қолиши мумкин. Шу сабабли, дарсни бошлаш пайтидаёқ ўқитувчи дарсда хотиржамлик ва энг эътиборлиси ишчан муҳит яратиб олиши зарур. Назорат дарсларида ҳар бир ўқувчининг ёш ва психологик ҳусусиятларини эътиборга олган ҳолда ўқув материалини тайёрланиши ва дарс жараёнида ҳар бир ўқувчи билан якка машғулотлар олиб бориш ҳам дарс самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Топшириқларни тайёрлаш жараёнида топшириқларни қандай методлар орқали бажариш мумкинлиги олдиндан ҳисобга олинади. Кичик гуруҳлар тақдимотидан сўнг назорат ишида учраган типик хато ва камчиликлар устида ишланади. Хар бир учраган типик хатолар устида ишлаш кейинги мавзуларда шу хатоларга йўл қўймасликнинг олди олинади.


Назорат иши – ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни баҳолаш дарсининг тузилмаси билан танишб чиқайлик:



  1. Ташкилий қисм. Дарсда хотиржам, тинч ва ишчан муҳитни ташкил этиш муҳимдир. Чунки ўқувчилар назорат ишидан қўрқиб, ҳаяжонланмасликлари керак. Назорат ишини ўтказишдан мақсад – ўқувчиларнинг кейинги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга тайёргарлигини аниқлашдан иборат.

  2. Дарснинг мақсадини белгилаш. Ўқитувчи томонидан назорат қилинадиган ва баҳоланадиган билим ва кўникмалар эслатилади. Ўқувчиларга назорат ишини бажариш бўйича кўрсатмалар берилади. Топшириқни мустақил бажариш зарурлиги эслатиб ўтилади.

  3. Назорат ишининг мазмунини баён этиш (масалалар, мисоллар, диктант, иншо, тест ва хоказо). Таклиф этиладиган топшириқлар ҳажми ва мураккаблик даражаси таълим стандарти ҳамда ўқув дастурига мос ва ўқувчилар уддалай оладиган бўлиши керак.

  4. Назорат иши натижаларини эълон қилиш ва хатолар устида ишлаш. Ўқитувчи энг яхши бажарилган ишларни намойиш қилади. Кўп йўл қўйилган типик хатоларни таҳлил этади ва улар устида ишлашни ташкиллаштиради. Кўпинча бунинг учун алоҳида дарс ажратилади.

  5. Назорат ишида учраган типик хато ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни келгусида бартараф этиш йўлларини белгилаш.




Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling