К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Дебет 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар” Кредит


Download 0.73 Mb.
bet167/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Дебет 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар”
Кредит 8530 “Бепул олинган мулк”, 9390 “Бошқа операцион даромадлар”
Бошқа мақсадли тушумларнинг аналитик ҳисоби уларнинг турлари ва манбалари бўйича юритилади.


9.5.Кутилаётган харажатлар ва тўловлар учун резервларнинг ҳисоби

Корхоналар ўзларининг яқин келажакда кутилаётган харажатлари ва тўловлари учун , масалан жорий ва капитал таъмирлаш учун, ходимларга меҳнат таътили ҳисоблаш учун ва бошқалар учун, резерв ташкил қилишлари мумкин. Бундай резервни ташкил этишдан асосий мақсад бўлиб кутилаётган харажат ва тўловларни ҳисобот йили ойлари бўйича тенг тақсимлаб бориш ҳисобланади. Резерв ташкил қилишнинг меъёрлари ва тартиби корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланган бўлиши лозим. Ташкил этилган резерв корхонанинг харажатларига олиб борилади ва у қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан акс эттирилади:


Дебет 2010,2310,2510,2710,9420,9430 (харажатни акс эттирувчи счётлар)
Кредит 8910 “ Кутилаётган харажатлар ва тўловлар учун резервлар”
Резервнинг ишлатилиши 8910 “Кутилаётган харажатлар ва тўловлар учун резервлар” счётининг дебетида ва қилинган сарфларни акс эттирувчи счётларнинг (1010-1090, 6710,6520,6890,2310,2510,2710 ва бошқалар) кдедитида акс эттирилади. Ишлатилмай қолган резерв суммаси ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган тартибга кўра келгуси йилга ўтқазилиши, шунингдек харажатларни камайтиришга олиб борилиши ёки корхона даромадига олиб борилиши мумкин, яъни:
Дебет 8910 “ Кутилаётган харажатлар ва тўловлар учун резервлар”
Кредит 2010,2310,2510,2710,9420,9430 ,9390
Резервларнинг аналитик ҳисоби уларнинг турлари бўйича юритилади.


Ўз-ўзини синаш учун тест савол-жавоблари



1.Хусусий капитал - бу
а) корхонанинг айланма активлари
б) корхонанинг қарзлари
в) олинадиган счётлар
г) корхонанинг мажбуриятлари чегириб ташлангандан сўнг қолган активлари
2.Қуйидагиларнинг қайси бири тўғри
а) Устав капитали таъсис бадалини киритилишига қараб шаклланади
б) Устав капитали корхона таъсис этилган санада вужудга келади
в) Устав капитали резерв суммасига оширилади
г) Устав капитали мажбуриятлар суммасига камайтирилади



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling