К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet166/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Аъзолик бадаллари – бу жамиятнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ белгиланган аъзолик бадаллари суммаси. 21-сон БҲМС га мувофиқ аъзолик бадалларининг ҳисоби 8830 “Аъзолик бадаллари” счётининг кредитида ва пул маблағлари счётларининг ( 5010,5110,5210 ) дебетида акс эттирилади. Йиғилган аъзолик бадаллари жамиятнинг фаолиятини ривожлантиришга сарфланади. Жамият тугатилганда тўпланган аъзолик бадаллари унинг қарзларини қоплашга йўналтирилади.

  • Мақсадли фойдаланиш учун солиқ имтиёзлари- бу давлат қонунлари асосида корхонани мақсадли вазифаларни бажариш учун солиқлардан озод этиш натижасида тўпланган маблағлар мажмуаси. Ушбу мақсадли тушумларнинг ҳисоби махсус Низомга, шунингдек 21- сон БҲМС га мувофиқ 8840 “Мақсадли ишлатишга доир солиқ имтиёзлари” счётида юритилади. Ушбу имтиёзлар га эга хўжалик юритувчи субъектлар солиқларни Солиқ Кодекси ва уларга доир йўриқномалар асосида ҳисоблайдилар. Ҳисобланган солиқ суммаси корхона ихтиёрида қолдирилганда қуйидаги ёзув қилинади:

    Дебет 6410 “ Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)”
    Кредит 8840 “ Мақсадли ишлатишга доир солиқ имтиёзлари”
    Солиқ имтиёзлари маълум муддатга берилган бўлса, ушбу муддат тугагач, бошқа ҳолларда эса ҳисобот йилнинг охирида мақсадли ишлатишга доир берилган солиқ имтиёзлари корхонанинг резерв капиталига қўшилади ва унга қуйидаги ёзув қилинади:
    Дебет 8840 “ Мақсадли ишлатишга доир солиқ имтиёзлари”
    Кредит 8530 “Бепул олинган мулк”
    Солиқ имтиёзлари сифатида олинган мақсадли тушумларнинг аналитик ҳисоби солиқ тўловлари турлари бўйича олиб борилади.

    • Бошқа мақсадли тушумлар- бу турли юридик ва жисмоний жахслардан маълум мақсадлар учун олинган маблағларнинг мажмуаси. Уларга, масалан, ота –оналарнинг болалар боғчаси учун тўловлари, бошқа корхоналардан тушган маблағлар ва бошқалар киради. 21-сон БҲМС га мувофиқ бошқа мақсадли тушумларнинг ҳисоби 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар” счётининг кредитида ва пул маблағлари счётларининг дебетида акс эттирилади. Ушбу счётнинг дебетида мақсадли тушумларнинг ишлатилиши акс эттирилади, масалан, хизмат қилувчи хўжаликлар нинг харажатларини бир қисми ушбу мақсадли тушумлар ҳисобидан қопланганда 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар” счёти дебетланади ва 2710 “Хизмат қилувчи хўжаликлар” счёти кредитланади. Ишлатилмай қолинган бошқа мақсадли тушумлар корхоналарнинг резерв капиталига ёки бошқа даромадларига олиб борилади, яни:


    Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   264




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling