К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


“ Ўндирилган жарималар, пеня лар ва неустойкалар”


Download 0.73 Mb.
bet174/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   264
Bog'liq
Булим-1

9330 “ Ўндирилган жарималар, пеня лар ва неустойкалар” -ушбу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида турли хўжалик шартномалари шартларини бузилиши натижасида, шунингдек кўрсатилган зарарларни қопланиши эвазига олинган даромад (фойда) суммаси акс эттирилади. Бунда мос равишда жаримани келиб тушганлиги, ушланганлиги ёки ҳисобланганлигини акс эттирувчи счётлар дебетланади, масалан 5010 “Касса”, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 5210 “Валюта счёти”, 6710 “Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар”, 4860 “Даъволар бўйича келиб тушадиган счётлар” ва бошқа счётлар. Йил якунида 9330- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади .

  • 9340 “Ўтган йиллар фойдаси” - бу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида ҳисобот йилда аниқланган ўтган йилларнинг фойдаси акс эттирилади. Бундай фойда бўлиб, масалан, муддатидан олдин ҳисобдан чиқариб юборилган дебиторлик қарзларнинг тикланган ёки келиб тушган суммаси, ортиқча ҳисоблаб юборилган харажатларни камайтирилиши ва бошқалар ҳисобланади. Бунда мос равишда ўтган йиллар фойдасини тикланганлигини кўрсатувчи счётлар дебетланади, масалан 5010 “Касса”, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 5210 “Валюта счёти”, 4000 “Олинадиган счётлар” ва бошқа счётлар. Йил якунида 9340- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9350 “Қисқа муддатли ижарадан олинган даромадлар” – ушбу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида қисқа муддатли ижарадан олинган даромад суммаси 4820 “Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти билан корреспонденциялашган ҳолда акс эттирилади. Йил якунида 9350- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9360 “Кредиторлик ва депонентлик қарзларни ҳисобдан чиқарилишидан олинган даромадлар” – ушбу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида муддатида (3 йилдан ошиқ муддатда) ўндириб олинмаган қарзларни корхона фойдасига ўтқазишдан олинган даромадлар мос равишда кредиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар ( 6010,6110,6710,6720, 6910-6990 ва бошқалар) билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади. Йил якунида 9360- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.


  • Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   264




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling