К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


“Роялти кўринишидаги даромадлар” 9520


Download 0.73 Mb.
bet176/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   264
Bog'liq
Булим-1

9510 Роялти кўринишидаги даромадлар”

  • 9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар”

  • 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар”

  • 9540 “Валюта курслари фарқларидан олинган даромадлар”

  • 9550 “Узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар”

  • 9560 “Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар”

  • 9590 “ Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар”

    Ушбу пассив ва вақтинчалик счётларнинг кредитида номлари юқорида зикр этилган даромадларнинг турлари ҳисоблаш тамойилига мувофиқ акс эттирилади.
    Роялти кўринишидаги даромадлар деганда корхоналарнинг номоддий активларини, масалан компьютерлар учун дастурлар таъминотини, лиценциялар ва бошқаларни ижарага беришдан ва хамкорликда фойдаланишдан олинган даромадлар тушунилади. Ушбу даромадларни ҳисобланиши 4850 “Олинадиган роялти” счётининг дебетида ва 9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9510- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
    Дивидендлар – бу акцияларга киритилган молиявий инвестициялар учун ҳисобланган даромад. Ушбу даромадни ҳисоблашга асос бўлиб акционерлик жамиятининг дивиденднинг ҳисобланганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномаси ҳисобланади. Ушбу хабарномада жами ҳисобланган дивиденд суммаси, ундан ушланган дивиденд солиғи суммаси ва тўланадиган дивиденд суммаси акс эттирилади. Агар хабарномада дивиденд солиғини ушланмаганлиги уқтирилган бўлса, у ҳолда ушбу солиқни дивиденд олган корхона тўлаши лозим. Ҳисобланган дидивенд кўринишидаги даромадлар 4840 “ Олинадиган дивидендлар” счётининг дебетида ва 9520 “Дивиденд кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9520- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

    Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   264




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling