К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


“Бажарилган ишлар ва хизматлардан олинган даромадлар” -


Download 0.73 Mb.
bet172/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   264
Bog'liq
Булим-1

9030 “Бажарилган ишлар ва хизматлардан олинган даромадлар” - бу пассив ва вақтинчалик счёт асосан қурилиш ташкилотлари ва хизмат соҳаси корхоналарида, шунингдек асосий фаолиятидан ташқари иш ва хизматлар кўрсатувчи бошқа турдаги корхоналарда ишлатилади. Счётнинг кредитида бажарилган иш ва хизматларни сотишдан олинган даромад йил мабойнида уларга гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида тўпланиб боради. Иш ва хизматларни сотиш усулларига қараб 5010 “Касса” счёти, 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”, 4110 “Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар”, 4120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар” ва бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар дебетланади. Йил мабойнида 9030 “ Бажарилган иш ва хизматларни сотишдан олинган даромадлар” счёти фақат кредит сальдосига эга бўлади ва бу сальдо йил бошидан бошлаб олинган даромад суммасини кўрсатади. Йил якунида ушбу счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

Сотилган маҳсулотлар, товарлар , иш ва хизматлар турли сабабларга кўра корхонага қайтарилиши мумкин. Бундай ҳолда қайтарилган маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларнинг қиймати махсус контрпассив бўлган 9040 “ Сотилган товарларни қайтарилиши” счётининг дебетида акс эттирилади, бунда мос равишда 5010 “Касса”,4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”, 4110 “Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар”, 4120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар” ва бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар кредитланади. 9040“ Сотилган товарларни қайтарилиши” счётининг дебетида тўпланган сумма мос равишда 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар”, 9030 “Бажарилган иш ва хизматлардан олинган даромадлар” счётларининг дебетига ўтқазилади ва шу асосда ушбу счёт ёпилади. Қайтарилган маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича сотиш таннархи ва сотишдан олинган ҚҚС суммасини акс эттирувчи счётларга ҳам тузатишлар қилинади.
Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишда харидорлар ва буюртмачиларга тузилган шартнома шартларига кўра турли миқдорда чегирмалар ҳам берилиши мумкин. Бундай чегирмалар суммаси махсус контрпассив бўлган 9050 “ Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счётининг дебетида акс эттирилади, бунда мос равишда 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”, 4110 “Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар”, 4120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар” ва бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар кредитланади.
9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счётининг дебетида тўпланган сумма мос равишда 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар”, 9030 “Бажарилган иш ва хизматлардан олинган даромадлар” счётларининг дебетига ўтқазилади ва шу асосда ушбу счёт ёпилади. Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни сотишда берилган чегирмалар суммаси сотишдан олинган даромадлар суммасини камайтиради.
Корхоналар даромадларининг аналитик ҳисоби маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларнинг сотиш турлари ва бошқа бошқарув учун зарур сегментлар бўйича олиб борилади.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling