К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


- чизма. Корхона даромадларининг таснифи


Download 0.73 Mb.
bet171/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   264
Bog'liq
Булим-1

13- чизма. Корхона даромадларининг таснифи
Корхона даромадлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • Даромадларни ҳисоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан бошлаб тан олиш ва баҳолаш;

  • Даромадларни тўғри гуруҳлаш ва тегишли счётларда акс эттириш;

  • Даромадларни солиқларга муносабатини тўғри белгилаш;

  • Даромадларни молиявий ҳисоботда тўғри акс эттириш ва бошқалар

10.2.Сотишдан олинган даромадларнинг ҳисоби

21-сон БҲМСга мувофиқ сотишдан олинган даромадлар қуйидаги счётларда ҳисобга олинади:



  • 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар” –бу пассив ва вақтинчалик счётда корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотишдан олган даромадларини ҳисобга олишда фойдаланадилар. Счётнинг кредитида олинган даромад йил мабойнида тўпланиб боради, бунда маҳсулотни сотиш усулига қараб турли счётлар дебетланади. Масалан, маҳсулот нақд пулга сотилганда 5010 “Касса” счёти, маҳсулот нақдсиз сотилганда эса 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”, 4110 “Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар”, 4120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар” ва бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар дебетланади. Йил мабойнида 9010 “ Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар” счёти фақат кредит сальдосига эга бўлади ва бу сальдо йил бошидан бошлаб олинган даромад суммасини кўрсатади. Йил якунида ушбу счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9020 “Товарларни сотишдан олинган даромадлар” - бу пассив ва вақтинчалик счёт асосан улгуржи ва чакана савдо корхоналарида, шунингдек ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини фирма магазинлари орқали сотадиган ишлаб чиқариш корхоналарида ишлатилади. Счётнинг кредитида товарларни сотишдан олинган даромад йил мабойнида тўпланиб боради, бунда товарларни сотиш усулига қараб 5010 “Касса” счёти, 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”, 4110 “Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар”, 4120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар” ва бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар дебетланади. Йил мабойнида 9020 “ Товарларни сотишдан олинган даромадлар” счёти фақат кредит сальдосига эга бўлади ва бу сальдо йил бошидан бошлаб олинган даромад суммасини кўрсатади. Йил якунида ушбу счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.


  • Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling