К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


“Хизмат қилувчи хўжаликлардан олинган даромадлар” –


Download 0.73 Mb.
bet175/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   264
Bog'liq
Булим-1

9370 “Хизмат қилувчи хўжаликлардан олинган даромадлар” – ушбу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида асосий фаолиятга хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан ( соғлиқни сақлаш бўлинмаси, сарторошхона, кутубхона, болалар боғчаси ва бошқа муассасалари, санаторийлар, ошхона, меҳмонхона, спорт комплекслари ва бошқалар) олинган даромадлар акс эттирилади. Бунда олинган ёки ҳисобланган даромадларни акс эттирувчи счётлар, масалан, 5010 “Касса”, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзлари” ва бошқа счётлар дебетланади. Йил якунида 9370- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади

  • 9380 “ Қайтарилмайдиган молиявий ёрдам” - ушбу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида турли юридик ва жисмоний шахслардан қайтариб бермаслик шарти билан олинган молиявий ёрдам суммалари акс эттирилади. Бунда олинган ёрдамнинг турини акс эттирувчи счётлар, масалан, 5010 “Касса”, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 0100 “Асосий воситалар счёти”, 1000 “Материаллар счёти” ва бошқа счётлар дебетланади. Йил якунида 9380- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади

  • 9390 “Бошқа операцион даромадлар”- ушбу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида юқорида келтирилган счётларга олиб борилмаган бошқа операцион даромадлар, масалан инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, турли қоплама суммалар ва бошқалар, акс эттирилади. Бунда мос равишда ТМЗ ва пул маблағларини акс эттирувчи счётлар ( 0100,1000,2800,2900,5000 ва бошқалар) дебетланади. Йил якунида 9390- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

    Корхоналарнинг асосий фаолиятдан олинган қўшимча даромадларининг аналитик ҳисоби уларнинг турлари ва бошқа бошқарув учун зарур сегментлари бўйича олиб борилади.
    10.4.Молиявий фаолиятдан олинган даромадларнинг ҳисоби

    21-сон БҲМСга мувофиқ молиявий фаолиятдан олинган даромадлар қуйидаги счётларда ҳисобга олинади:


  • 1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   264




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling