Кафедраси алимжонова Ж. И


Пластик массанинг хоссалари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Пластик массанинг хоссалари. Пластик массанинг шакл олиш 
хусусияти намлигига, тупроқ ва каолинларнинг пластиклик сонига, уларнинг 
масса таркибидаги миқдорига, массага киритилган қўшимчаларнинг миқдори 
ва дисперслик даражасига ҳамда ҳаво аралашмасининг миқдори ва 
тақсимланишига боғлиқдир. 
Массанинг шакл олиш хусусияти унинг таркибини тўғрилаш орқали 
амалга оширилади. Масса таркибида тупроқ минералларининг миқдори ошиб 
кетса, массанинг қолипларга ёпишиб қолиши кузатилади. Пластик усулда 
шаклланаётган массанинг таркибига қараб унинг намлиги, шпинделнинг 
айланишлар сони, шакл берувчи роликларнинг харакат тезлиги ва шаклловчи 
органнинг қиздирилиш температураси танланади. 
Пластик массанинг қовушқоқлигини пасайтириш шакллаш тезлигини 
оширади. Массанинг қовушқоқлиги эса намликни ошириш билан камаяди, 
лекин бунда массанинг жихоз ишчи органига ёпишиб қолиш эхтимоли 
туғилади. Бундан ташқари, намликнинг ошиши билан буюмларни қуритишга 
кетадиган иссиқлик миқдори ҳам, қуритиш вақти ҳам ортади. Шу сабабдан, 
юқори қувватга эга бўлган замонавий ярим автомат ва автоматларни 


64 
ишлатиш эвазига массанинг намлигини пасайтириб, қовушқоқлигини 
ошириш иқтисодий жихатдан самаралироқдир. Шаклланувчи масса 
ёвғонлаштирувчи материалларнинг миқдори ва намлиги бўйича бир жинсли 
бўлиши керак, ҳамда унда ҳаво аралашмалари бўлмаслиги керак. Массанинг
шакл олиш хусусиятлари вакуумли масса мялкаларда ишлов бериш орқали 
яхшиланади. Вакуумланган массадан тайёрланган буюмлар оддий массадан 
олинган буюмларга қараганда юқори даражадаги техник хусусиятларга эга 
бўладилар. 
Вакуумланган массанинг узилиш кучига бўлган бардошлигини ошириш 
йўли билан шакллаш тезлигини орттириш мумкин. 
Пластик массадан шакллаш технологиясининг хусусиятлари ва 
усуллари. Пластик массадан шакллаш турли станок ва ярим автоматларда 
гипс ва бошқа қолипларда ясси пўлат шаблонлар ёки айланувчи роликлар 
ёрдамида бажарилади. Кейинги вақтларда ғовакли материаллардан ясалган 
қолиплар 
ва 
гидрофоб 
материаллардан 
ясалган 
роликлардан 
фойдаланилаяпти. Чинни саноатида қолиплар асосан юқори даражада 
майдаланган ва заррачалари 0,1 мм дан юқори бўлмаган (0085 сонли элакдаги 
қолдиқ 2,5% дан катта эмас) модел гипсидан ясалади. Бунда барча гипс 
қолиплари бир хил ўлчамга ва ғовакликка эга бўлишлари керак, акс холда 
буюмларнинг қалинлиги хар хил бўлиб қолиши ва улар қуритиш жараёнида 
деформацияланиши ва ёрилиб кетиши мумкин. Гипс қолипларининг 
ишлатилиш 
муддати 
100 
мартта 
шакллаш 
атрофида 
бўлади. 
Полихлорвинилдан тайёрланадиган пластмасса қолиплари ҳам гипс 
қолипларига ўхшаш ғовакликка эга бўлсаларда, уларнинг шакллаш 
давридаги бардошлиги юқорироқдир. Шу сабабдан уларни ишлатиш муддати 
гипс қолиплариникидан 4-7 баробар узоқ бўлади, массаси эса 2 баробар 
камдир. Гипс қолипларида жойлашган буюмларни қуритиш температурасини 
70
о
С гача кўтариш мумкин бўлса, полихлорвинилдан ясалган қолиплар учун 
120
о
С ҳам хавфли ҳисобланмайди, шу сабабдан қуритишнинг тезкор 
усулларини қўллаш мумкин. 


65 
Буюмларни шакллашда зувалачалар сифатида цилиндр шаклидаги 
массанинг бўлакчалари тайёрлаб олинади, уларнинг диаметри ва қалинлиги 
буюмнинг ўлчамлари ва ассортиментига боғлиқ бўлади. Шакллашнинг 
асосида эса, ана шу зувалачани шакл устига ёки шакл ичига жойлаштириб
уни шаблон ёки ролик ёрдамида сиқиб, унга керакли шаклни бериш жараёни 
ётади. Бунда ичи бўш идишларнинг ташқи юзаси шаблон томонидан 
шаклланади. Ясси буюмларни шакллашда эса бунинг тескариси бўлади. 
Буюмларни шакллаш ясси (юпқа ёки қалинлашган) ва хажмий шаблонлар 
(роликлар) ёрдамида амалга оширилади. 
Ясси юпқа шаблонлар қалинлиги 7-10 мм бўлган пўлат листлардан, 
қалинлашган ясси шаблонлар эса қалинлиги 10-20 мм бўлган пўлат 
листлардан ясалади. Шаблоннинг пўлат пластинкаси унга бириктирилган 
ёғоч планка билан 15
о
С бурчак остида қайралади. Ясси шаблон ричагга 
қаттиқ маҳкамланади. Қўл билан шаклланадиган станокларда қуйидаги 
операциялар амалга оширилади: гипсли қолипга зувалача солиниб станок 
ичига туширилади. Бунда қолип айлана бошлайди, ясси шаблон радиал 
массага туширилиб, массанинг ортиқча қисмини ўзининг чети билан қирқиб 
ташлайди (38-расм а, б). Буюмларнинг юзасини силлиқ ҳолда олиш учун, 
шакллашнинг якуний босқичида зувалачалар сирти сув билан ҳўлланади. 
Лекин бу ярим тайёр маҳсулот қалинлиги бўйича намликнинг баробар 
тақсимланмаслигига ва қуритиш жараёнида қисқаришнинг бир текис 
бўлмаслигига олиб келади. Замонавий чинни-фаянс корхоналарида 
айланувчи роликли шаблон ёрдамида қолиплаш кенг тарқалган (38-расм в). 
Бунда зувалачани қолип устига ёки қолип ичига солиниб, массанинг сирти 
сув билан ҳўлланади. Ролик массани бўш ичи бўйлаб ёки ишчи қолип 
сиртида эзади. Ясси шаблондан фарқли равишда ролик қиздирилади, унинг 
температураси термостат билан 105-150
0
С атрофида ушлаб турилади. 
қиздириш натижасида шаблон билан унга қаратилган буюм девори орасида 
сув буғининг плёнкаси ҳосил бўлади, чунки қиздирилган шаблон билан 
намли масса тўқнашганда сув буғланади. Сув


66 
Расм 18. Шакллаш учун профил роликлар: а-г-чашка учун; д-е-кружка 
ва стакан учун; ж-пиёла учун; з-и-чойнак учун. 
буғи массанинг роликга ёпишиб қолишига қаршилик кўрсатади ва ярим 
тайёр маҳсулотни шакллаб бўлингандан кейин роликдан осон ажралишига 


67 
ёрдам беради. Бунда ролик билан шпинделнинг (қолипнинг) айланишлар 
сонидаги оптимал фарқни ушлаб туриш билан сифатли даражада шаклланиш 
амалга оширилади. Одатда ролик шпинделга қараганда секинроқ 
ҳаракатланиши керак.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling