Кафедраси алимжонова Ж. И
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
sopol va chinni kitob
Шликерли
массадан қуйиш усулининг моҳияти. Шликер тайёрланаётган масса компонентлари сувли мухитда турғун суспензияни ҳосил қила оладилар ва суспензия гипс қолипларига солинганда, капилляр кучлар асосида ўз сувини ғоваклар орқали гипсга шимдириб, унинг сиртида массанинг қаттиқ қатламини ҳосил қилади. Ушбу ходиса шликернинг оқувчанлиги ва қуйилиш хусусиятлари эвазига содир бўлади. Бунда сув суюқ фаза сифатида ва ҳамда электролитлар шликерга керакли хусусиятларини бахшида этадилар. Буюмлар деворларининг гипс қолипларида шаклланиши шликер қаттиқ фазаларининг қолипнинг ички сиртига чўкиб, суюқ фазанинг ғоваклар орқали сўрилиши асосида рўй беради. Бунда буюм девори қатламининг тўпланиш тезлиги шликердан гипсга сувни ютилиш тезлигига, шликердаги қаттиқ фазанинг гранулометрик таркибига, қаттиқ ва суюқ фазалар нисбатига, шликердаги сувнинг буюм қатламидан диффузияланиш тезлигига боғлиқдир. Фильтрация жараёнида энг кичик диаметрли (0,3-0,45 нм) ва йирик ўлчамли (1 нм) ғоваклар иштирок этади. қатламнинг тўпланиши гипс 69 қолипларининг ғоваклиги ортиши билан тезлашади ва асосан ҳосил бўлган масса қатламининг қаршилиги билан ўлчанади. Шаклланган масса қатламининг структураси гипс қолипининг структураси билан белгиланмайди. Бунда, шликер сувининг қолип ғоваклари томонидан ютилиш тезлиги шликернинг қолип сиртига етиб келиш тезлигидан юқори бўлиши керак. Акс холда қатламнинг зичлиги турли жойларда бир хил бўлмай қолиши, қатламнинг қолипдан тушиб кетиши, унда дарзларнинг ҳосил бўлиши, қатламнинг ювилиб кетиши ёки қолипга ёпишиб қолиш ҳоллари кузатилади. Шликердаги қаттиқ фаза таркибида йирик заррачалар миқдорининг кўп бўлиши буюмларнинг хар хил қалинликда бўлиб қолишига, майда дисперс фракциянинг кўп бўлиши эса қатламнинг қолипга ёпишиб қолишига олиб келади. Буюмлар деворининг қолипларда тўпланиш жараёнида тупроқ заррачаларининг маълум бир томонга қараб йўл тутиши куйдиришдан сўнг мустаҳкамлиги юқори бўлмаган буюмларни ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Шу сабабдан, қаттиқ фаза миқдорини ўзгартирмай туриб, шликерга дефлокулянтлар яъни суюлтирувчи моддалар қўшиб, уни суюқ оқувчан шликерга айлантириш ушбу ходисани бартараф этишга ёрдам беради. Шликернинг температурасини 60 о С гача кўтарилса оқувчанлиги ошиб, буюм қатламининг тўпланиши тезлиги 2 баробарга кўпаяди. Буюм қатламининг тўпланиш тезлиги босим шароитида ҳам ортади, гипс қолипларини вакуумлаш ҳам бу жараённи 2-4 мартта тезлаштиради. қуйиш жараёнида титратишни жорий этиш (минутига 3000-6000 мартта тебратиш), шликерни ультратовуш билан ишлаш (20 кГц частотали) шликер қовушқоқлигини 1-2% га камайтириб, қатламнинг мустаҳкамлигини 15-20% га оширади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling