Камол раҳмонов тошпўлот қаюмов


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana17.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1553477
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12570 1 911147B32ECD64CC27C4CDE78A60A7B2D6F7413E

 
 
Т/Р 
Мавзулар
 

Корея: “Тонгги тароват”
мамлакати. Уч қироллик даври. 
Корё ва Чосон қироллиги. 
3-25 -
бетлар 

XVI-XVIII асрларда Корея: Япония
тажовузи. Кореяга манжурларнинг
бостириб кириши
26-46-
бетлар

1800-1870 йилларда Корея. 
47-67-
бетлар 

ХIХ аср охири-ХХ асрда Корея:
Япония мустамлакачилиги даври. 
Жанубий Корея тараққиёти
омиллари
68-88-
бетлар 

Жанубий Корея ва Ўзбекистон
Республикаси 
 
ўртасидаги
муносабатлар
89-110-
бетлар 
 


КИРИШ
 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим тизимига
ҳам ўз аксини топиб бормоқда. Кун сайин ҳаётимизга ўзгаришлар, 
янгиланишлар кириб келиб, мазкур ўзгаришлар натижасида ҳаётимиз янги
мазмун касб этмоқда. Бундай ислоҳотлар қаторига ўн бир йиллик таълимнинг
жорий этилиши, шунингдек, Президент мактаблари, ижод мактаблари турли
фан ва йўналишларга ихтисослашган мактабларнинг ташкил қилиниши ўз
вақтида амалга оширилган тадбирлардан бири бўлди десак , ҳеч муболаға
бўлмайди .
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожааатномаси (2020 йил 24 январ ) матнидан : “Энг катта
бойлик – бу ақл - заковат ва илм, энг катта мерос – бу билимсизликдир! Шу
сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам
марифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга
айланиши керак“. “Мактаб ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба
асосида такомиллаштиришни, ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб
чиқиш, уларни халқаро стандартга мослаштириш, дарслик ва адабиётлар
сифатини ошириш зарур“ - каби фикрларни ўқиб олишимиз мумкин .
Мазкур қайдлардаги энг устувор вазифа бу - замонавий талабларга
жавоб берадиган рақобатбардош кадрларни тарбиялайдиган юксак касбий
компетентликка мураббийлар сонини янада оширишдан иборат. Айниқса, 
тарих фани ўқитувчисига бу борада муҳим вазифалар юкланади. Аввало, 
тарих фани маълумотлари асосида маънавий куч ва лаёқатни
ривожлантириш, иккинчидан, ижтимоий шароитларга нисбатан ҳис – туйғу ва
қадриятли муносабатларни шакллантириш, учинчидан, ўқувчиларга ўзларини
намоён қилиш ва маънавий имкониятларни рўёбга чиқариш каби
хусусиятларни ўз ўқувчиларига сингдириши лозим. Шу нуқтаи назардан
жаҳон тарихи фани аҳамиятли фанлардан ҳисобланади.
Юқоридаги вазифалар ва омиллардан келиб чиқиб, жаҳон
мамлакатлари орасида ўз ўрнига ва мавқеига эга бўлган Корея мавзусини
чуқур ва мукаммал ўрганиш долзарблик касб этади. Шунинг учун ўз касбий
йўналишига тинмай изланишлар олиб бораётган ўқитувчиларга услубий
кўмак бериш мақсадида “Корея тарихи “ деб номланган ўқув-методик
қўлланма яратилди. 
Қўлингизгаги ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикаси умумтаълим
мактаблари ўқув дастури ва дарсликлари маълумотлари, шунингдек, Жанубий
Корея мактаблари тарих дарсликлари ва айрим методик кўрсатмалар (жадвал, 
сурат, харита) асосида тайёрланди.
Асосий эътибор ўқитувчининг сифатли дарс ўтганлигига эмас, балки
қўшимча манбалар асосида билимини бойитиб, интерфаол методларни
қўллаган ҳолда ўқувчиларга таълим беришга қаратилаётган ҳозирги 
глобаллашув даврида мана шундай қўлланмалар ёрдамида таълим ва тарбия
бериш ҳамда илмий ва илмий – услубий ёндашиш ҳар қандай педагог шахсий
тажрибасининг камол топишига хизмат қилади деган умиддамиз.



Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling