Пархе давлати кўчманчи киданлар
зарбасидан парчаланиб кетди
Сомонийлар давлати Қорахонийлар
томонидан бутунлай тугатилган
Пекче давлати
Корея яриморолининг жанубий қисмида III– IV
асрларда Пекче давлати
вужудга келади. Пекче қироллиги IV асрда марказлашган давлатга айланади.
Илк будда тасвирлари Японияга айни Пекче қироллиги давридан етиб
боради.
Ўрта асрларда пекчелик табиб , ҳунарманд ва олимлар ҳозирги
Япониянинг ижтимоий ва маданий ҳаёти
асослари
шаклланишига катта таъсир
кўрсатган. Ҳаттоки, пекчелик олим Ван Ин
Япония тахт вориси бўлган шаҳзодага
устозлик қилган. Пекче сулоласи
ҳукмдорлари орқали Кореяга хитой ёзуви
ва иероглифлари ҳамда
буддизм кириб
келади.
Силла қироллиги
Корея яриморолининг жануби – шарқида жойлашган . Дастлаб Уч
қироллик ичида Силла қироллиги энг заифи ва кам тараққий этгани эди.
Силла қироллиги 668 – йилда Хитойдаги Тан сулоласи билан иттифоқ тузиб,
Корея яриморолини ўз ҳокимияти остида бирлаштирди. Лекин Корея Хитойга
бож – ясоқ тўлаб турган. Мамлакатнинг бирлашуви
Кореяда ер эгалиги
муносабатларининг узил - кесил шаклланишида катта аҳамият касб этади.
Ўзаро урушларда чек қўйилиши, қўшни мамлакатлар билан тинчлик
ўрнатилиши мамлакатда ишлаб чиқариш кучлари ривожига йўл очади.
VIIIаср ўрталарида Силла қироллигининг олтин даври бошланди. Ушбу
даврда давлат ўз тараққиёти ва қудратининг чўққисига эришади.
Do'stlaringiz bilan baham: