Karimova Madinabonu Ma’rufjon qizi
Kurs ishiningishi tuzilishi
Download 49.34 Kb.
|
Karimova Madinabonu Ma’rufjon qizi
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУҲАНДИСЛИК ГРАФИКАСИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Kurs ishiningishi tuzilishi:
– kirish, uchta paragraf, umumiy xulosalar va tavsiyalar, foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxatidan iborat bo‘lib, jami 25 sahifani tashkil etadi. Asosiy qism Муҳандислик графикасини ўқитиш методикаси фани ва унинг ривожланиш тарихи Инсоният пайдо бўлгандан сўнг улар ўз фикрларини бир-бирига тилдан ташқари турли йўзув ва шакллар орқали йетказган. Графика тарихи синфий, жамият тарихи фан ва маданият, меъморчилик тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли биз уларни биргаликда ўрганамиз. Уч ўлчамли геометрик жисмларни график усулда шартли белгилар ёрдамида текисликда тасвирлаш ва ундан фойдаланиш ғоялари инсоният жамиятида ривожланиши кўп асрлик тарихга эга. Дастлабки чизмаларда фақат битта тасвир бўлиб, режа деб номланган. Қадимдан бизгача йетиб келган осори-атиқаларимиз саййўҳларни ўзига ром этган меъморчилик иншоотларимиз ҳам чизмалар ёрдамида қурилган. Одатда бино план (режа)лари йер сиртига ҳақиқий катталиги билан чизилган. Бундай чизмаларни ясаш учун биринчи чизмачилик асбоблари, йўғочдан ясалган сиркул, арқондан ясалган тўғри бурчакли учбурчаклар яратилган. Чизмалар билан расм ўртасида деярли фарқ бўлмаган. Тасвирлар кўз билан чамалаб қўл билан чизилган. Шарқ миниатюра санъатида перспектив қисқариш бўлмаган бўлсада, узоқдаги нарсалар пастроқда бир хил катталикда тасвирланган. Ўрта Осийў олимларидан Абу Райҳон Беруний ўз илмий ишларида проекциялар методини тадбиқ этиб чизмалар чизган ва ундан фойдаланган. У бирор жисмни тасвирловчи чизмани чизишда унинг кўринишларига эътибор беришга тўхталиб, шундай деб йўзган: “Тўғри бурчакли олтийўқлик ичида унинг бирор тарафига қараб жонивор турибди деб фараз қилинса, у ҳолда йўқлар жониворнинг олди, орқаси, ўнги, сўли, усти ва ости бўлади”. Абу Райҳон Беруний ўз илмий ишларида фойдаланган асбобларни чизмалар ёрдамида ясаган. У ўз илмий-амалий фаолиятида тасвирлар чизиш назариясини яратиб, анча юқори даражадаги чизмалар чизишни тавсия қилган. Фазовий шаклларни текисликда тасвирлаш усулларини ишлаб чиқиш, уларни амалда тадбиқ қилиш назариясини ривожлантириш соҳасида бир қанча олимлар йетакчи ўрин эгаллаганлар. Қадимги Рим архитектори Витрувийнинг “Архитектура cоҳасида ўн китоб” асарида қурилиш чизмачилигига тааллуқли план, фасад ва проекциялар ҳақида маълумотлар берилган. Шу тариқа графика ўз тараққиёот йўлини босиб ривожланиб борди. Ниҳоят, буюмни ўзаро перпендикуляр бўлган икки текисликка проекциялаш энг мақсадга мувофиқ система эканлигини ишлаб чиққан, исботлаган ва амалиёт га тадбиқ этган франсуз инженери ҳамда олими Гаспар Монж чизмачилик фанида кескин бурилиш ясади. Натижада “Монж системаси” вужудга келди ва 1798 йилда дастлабки “Чизма геометрия” китоби нашр этилди. Бу китоб чизма геометрия фани бўйича биринчи дарслик бўлиб, унда ортогонал (параллел) проекциялаш методининг такомиллашган назарияси байўн қилинган. Ортогонал проекциялар методи Монжга қадар ҳам қўлланилган. Монж эса бу методни назарий жиҳатдан умумлаштириб системага солди. Шундай қилиб вақт ўтиши билан нарсаларни тасвирлаш усуллари такомиллашиб борди ва ҳозирги замон чизмаси шаклланди. Чизмачилик фани тарихий тараққиётини кузатаётганимизда унинг тасвирий ва амалий санъат, меъморчилик, физика, математика, медицина ва бошқа тармоқлар билан узвий боғланганлигини кўрамиз. Техникавий чизмаларни тўғри тузиш усуллари, шунингдек чизма хўжалаигининг барча соҳаларини тўғри ташкил қилиш ҳақидаги фан чизмачилик дейилади. Чизмачилик аниқ техник фан бўлиб, инсонларда ўз вақтида иш бажариш, яъни аниқлик, талабчанлик ва тозаликка риоя қилисг ҳиссини тарбиялайди. Ҳар қандай чизма ўта аниқ чизишни талаб қилади. Стандарт талабларга риоя қилиб чизилган чизма ўзига хос санъат ҳисобланади ва кишиларда эстетик завқ уйғота олади. Чизмалар оддий йўки мураккаб бўлишига қарамай, уларни чизиш йўки ўқиш учун содда геометрик ясашларни яхши ўзлаштириб олиш зарур. Математика ақл гимнастикаси бўлса, чизмачилик инсонни фикрлаш ва фазовий тасаввур қилиш қобилиятларини ўстирувчи фандир. Шу боисдан чизмачилик фанини инсон тафаккурини ўткирловчи восита дейиш мумкин. Тарихий йўдгорликлар, археологик қазилмалар шуни кўрсатадики, одамлар ҳали йўзув дунйўга келмаган даврлардайўқ атрофидаги турли буюмларнинг расмини чиза бошлаганлар ва ўзаро бўлган мулоқотда тасвирлардан фойдаланганлар. Ибтидоий одамлар яратган қоялардаги тасвирлар ҳозирги тўғри бурчакли (ортогонал) тасвирларга тахминан тўғри келади. Кўпинча, мамонт, бизон ва бошқа ҳайвонларни якка-якка қилиб тасвирланган. Шундан буйўн авваллари оддийроқ, кейинчалик эса ундан мураккаброқ иншоот ва буюмларнинг тасвирларини чиза бошладилар. Авваллари расмнинг роли ортиб борди, кейинчалик чизмаларнинг роли кескин ошди. Чунончи инсон онги тараққий этган сари фан-маданият шакллана борди. Ишлаб чиқариш, меъморчилик тараққий эта бошлади. Булар ўз ўрнида графиканинг асосий тури ҳисобланган чизмаларнинг моҳиятини орттира бошлади. Уй-жойлар, қўрғонлар ва бошқа иншоотларни қуриш даврида биринчи чизмалар пайдо бўлди. Дастлабки чизмаларда фақат битта тасвир бўлиб, уни режа деб аташади. Одатда, бу режаларни тўғридан-тўғри қурилажак иншоотларнинг ўрнига, яъни ер сиртига, ҳақиқий катталиги билан бажарилади. Бундай чизмаларни ясаш учун биринчи чизмачилик асбоблари-йўғочдан ясалган циркул-ўлчагич, арқон ясалган тўғри бурчакли учбурчаклар яратилади. Кейинчалик бундай режа чизмаларни пергамент қоғозда, дарахтларда ва холостга кичрайтириб бажарила бошланди. Асосий қисм. Чизма билан расмнинг умумий томонлари. Дастлабки чизмалар билан расм ўртасида деярли фарқ бўлмаган. Тасвирлар кўз билан чамалаб қўлда чизилган, Санк-Петербургдаги Эрмитажда сакланаётган Суғд лаганчасига ўйиб тушурилган кўшк фасади чизмаси (V-VII аср) га эътибор берсак, бу чизмада ўлчамлар қўйилмаган. Бундай чизмалар тасвирланган нарсалар ҳақида тахминий тасаввур бера олган холос. Шарқ миниатюраларида узоқдаги нарсалар расми тепароқда, яқиндаги нарсалар эса пастроқда бир хил катталикда тасвирланган. Кўп тасвирлар, ҳозирги замон қийшиқ бурчакли фронтал изометрия, триметрия йўки қийшиқ бурчакли фронтал диметрия кўринишига мос келади. ХВ асрда қурилган Гўрамир мақбараси ва мадрасалар тасвири берилган. Кейинчалик чизмаларда буюмнинг шаклини, шунингдек, ўлчамини кўрсатишга ҳаракат қилинади, чизмалар аста-секин такомиллашиб борган. Унда тасвирланган иншоотлар тахминан анча аниқ акс эттирилган ва чизмачилик асбобларидан фойдаланилганлиги кўриниб турибди. Россияда кемасозликнинг ривожланиши натижасида янада аниқроқ чизма масштабига қаттиқ риоя қилинган чизмалар пайдо бўлди. Бунда узунлиги, кенглиги ва баландлиги тасвирланган учта проекциядан фойдалана бошланди. 1719 йилда Пётр И томонидан проекция нурларидан фойдаланиб, чизилган эшикли қайиқ чизмаси кўрсатилган. ХVIII асрда чизмалар ғоятда пухта ва рангли тусда бажарилди. Бу чизмаларда шартли қирқимлар бажарилди ва буюмнинг кесилган қисми материалига қараб бўяб кўрсатилди. Фазовий жисмларнинг текисликда тасвирлаш усулларини бажариш, уларнинг амалда тадбиқ қилиш назариясини ривожлантириш соҳасида бир қанча қадимий олимлар ва алломалар, муҳандис ва меъморлар ҳамда халқ усталари етакчи ўринни эгаллаганлар. М.Кант ва унинг ўтмишдошлари Евклид геометриясини ягона, ҳатто илоҳий геометриядир деб ҳисобладилар. Француз муҳандиси математик олим, давлат арбоби Госпар Монж (1748-1818) режа ва фасадни биргаликда ишлатилганда инсондаги геометрик кашфиётчиликка доир тафаккур кескин ривожлантириб ююбориш мумкинлигига алоҳида эътибор берди. Тўғри бурчакли (ортогонал) проекциялар усули Г.Монжга қадар ҳам график ишларда қўлланилган. Монж эса дунйўдаги бир қатор мамлакатларда бу соҳада орттирилган айрим қоида ва чет эл олимларининг фазовий метрик масалаларни график усул билан ечиш ютуқларини умумлаштириб, ҳар тарафлама ишлаб чиқди ва илмий жиҳатдан тизимга солди. Чизма геометрия фанига бўлган талабни сезган Г.Монж биринчи марта классик асарни 1799 йили «Чизма геометрия» (Геометрие десcриптиви) номи билан яратди. Ўша даврдаги чизма геометрияни ўз тадқиқотлари билан бойитган олимлардан Вайнбреннер, Дюкен, Гашет, Бордон, Перез, Бриссон, Мюленгер, Гаусс, Вейбакларни кўрсатиб ўтиш лозим. Марказий Осийў минтақасида шаҳар ва қишлоқларнинг пайдо бўлиши асримизга қадар бир мингинчи йилларнинг ўрталарига тўғри келса, маҳаллий услубда меъморчилик ва декоратив ишларнинг айрим соҳалари асримизга қадар III асрга тўғри келади. Ўзбекистон ҳудудида Сурхондарйў ва бошқа вилоятларда ўтказилган археологик қазилмалар шуни кўрсатадики, асримиздан аввалги VII-В асрларда Марказий Осийў билан Эрон Сосонийлари, Византия, Ҳиндистон ва Хитой ўртасида вужудга келган иқтисодий ва маданий алоқалар натижасида амалий санъатнинг ривожлана бориши ўз ўрнида графика тараққиётига ўз таъсирини кўрсатади. Симметрия, геометрик шакллар бу даврда ўз ифодасини топа бошлади. Тасвирий ва нақш санъати пайдо бўла бошлади. Айниқса, нақш санъати Хоразм, Суғд, Бақтрия вилоятларида IV-II асрлардан бошлаб ривожланган. Cурхондарйў вилоятидаги Файўзтепа (I-II асрларда), Далварзинтепадаги топилган нақш қолдиқлари, Хоразмдаги Тупроққалъа заллари монументал нақшлар билан безатилганлиги бизларга археологик қазилмалардан маълум. Хоразм воҳасида меъморлик санъати эрамиздан авв. III асрда ва эрамизнинг III асрида улкан юксакликка эришди. Шу даврда Термиз маданияти шуҳрати дунйўга тарқалди. Афросийўб ва Ахсикент янги эрамизнинг III-VII асрларидек том маънода гуллаб яшнади, табиийки, бу даврда ўйма нақшларни тасвирлаш усули ривожланди. VII-IХ аср ўрталарида араблар истилоси ва ислом динини қабул қииниши натижасида жонли мавжудотларни тасвирлаш маън этилди. Уларнинг ўрнига наққошлик ривожланиб, нақшлар билан унвонли йўзув (эпиграфика) услуби пайдо бўлди. ХI аср охирида Бухоро ҳукмдори Исмоил Сомоний даврида мустақил феодал давлати тузилиб, фан, маданият, санъат ва меъморчилик ривожланди. Булар ўз ўрнида графиканинг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатди. Графикавий геометрик шакллар, нақшларнинг турли хиллари таркиб топа бошлади. ИХ-Х асрдан бошлаб геометрик наққошлик ривожланди, ХИ- ХИИ асрлардан бошлаб геометрик нақш, яъни гирих кўплаб қўллана бошланди. Бунинг гувоҳи Бухородаги Улуғбек, Исмоил Сомоний мақбаралари, Калон минораси, Самарқанддаги Шоҳизинда, Гўри Амир мақбаралари, Улуғбек, Шердор, Тиллакори мадрасалари, Шаҳрисабздаги Оқ Сарой безаклари ва бошқалардир. Ўша замон учун гирихни чизмачилик асбоблари, математика формулалари асосида ишланиши катта илмий кашфиёт эди. Ундай олимлар ичида алоҳида мавқега эга бўлган наққошлар ва чизмакашлар ҳам бўлиб, улар графиканинг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар. Меъморлар ҳар бир иншоотни қуришда ўзига хос чизмалардан фойдаланишган. Равоқ бойлаш усули, гумбаз қуриш усули, линга ўрнатиш ва бошқа усулларнинг аввало чизмалари тайёрланган. Хийўбон ва чаманзорларнинг тарихини ҳам тузишган. Халқ усталарни биноларни ва расмлар коллекциясини йиғганлар. Бу усул билан кейинги меъморларга лойиҳа ва нақш ясаш калити берилиб, уларнинг кейинги ривожига йўл очиб берилган. Кейинчалик тасаввур қилиш орқали симметрия, мувозанат, мутаносиблик, уйғунлик ва чизиқнинг гўзаллиги ҳақида тушунчалар пайдо бўла бошлаган. Меъморлар лойиҳаларни чизишда турли шароитларни ҳисобга олишган. Масалан, Ибн Холдун яратган меъморчилик чизмаларига асосан, уй-жойлар қурила бошланган. Темурнинг замондоши йирик олим Ибн Холдуннинг фикрича, шаҳарларни қуришда албатта унинг сифатли пухта ўрганиб чиқилган чизмаси бўлиши лозим. Маълум ҳунар учун зарур бўлган илмларнинг таркибий қисми сифатида чизмакашлик ҳунари авлоддан авлодга ўтган ва такомиллашиб борган. Олимлар, чизмакашлар ва меъморлар бевосита геометрик ясашлар ва график тасвирлар билан шуғулланиб, ўз фикр ва ғояларини байўн қилишда улардан фойдаланганлар. Натижада янги-янги график тасвирлар вужудга келиб, такомиллашиб ва ривожланиб борган. Сақланиб қолган чизмалар айрим йўқ бўлиб кетган йўдгорликларни тасаввур қилишда, емирилган биноларни тиклашда муҳим рол ўйнайди. 1957 йил Бухородаги вайрона уйлардан бирининг чордоғида ХV-ХIХ асрларга оид бўлган қадимий қўлйўзма ҳужжатларининг катта бир тугуни топилган. Ўзбекистон Фанлар академияси шарқшунослик олийгоҳида сакланаётган бу коллекцияда карта ва чизмалар сонининг ўзи ўттиздан ортиқ. Бу карта ва чизмалар орасида қатор мадраса ва масжидларнинг ўроғлиқ қалъага чизилган режа, фасад ва профиллари, уларнинг шаҳарларда эгаллаган ўринлари, нақшларни ясашга оид усталарнинг хонаки чизма ва расмлари бор. Бундан ташқари Марказий Осийўнинг бой маданий тарихи, турли даврларда ишланган тасвирлари, қисман ирригация, мелиорация, транспорт ишлари соҳасидаги ютуқлари ҳам графиканинг ривожланиш тарихини тасдиқловчи материаллар бўлиб хизмат қилади. МУҲАНДИСЛИК ГРАФИКАСИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ Бирор ишни бажариш усуллари ва методлари йиғиндисига методика дейилади. Шу билан биргаликда методика педагогиканинг аниқ бир ўқув фанини, жумладан чизмачиликни ҳам ўқитиш қонуниятларини ўрганадиган бўлими ҳисобланади. Download 49.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling