Касб-ҳунар мактаби
Download 54.1 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билиши керак
Малака талаблари:
камида ўрта махсус педагогика маълумот, иш стажи талаб этилмайди; хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. 13-§.Тармоқ администратори т/р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси 27 Тармоқ администратори 2132 Мутахассис О/М Лавозим вазифалари: компьютер техникалари, замонавий дастурий таъминотлар, ахборот-коммуникация технологиялари ресурслардан фойдаланишда педагог ходимларга ва ўқувчиларга амалий ёрдам бериш; касб-ҳунар мактабига етказиб берилаётган электрон ресурсларни, электрон дастурий тизимларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш; профессионал таълим тизими учун яратилган дастурий таъминот ва электрон ахборот таълим ресурсларининг маълумотлар базасини яратиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда истиқбол режаларини белгилаш; касб-ҳунар мактабининг расмий Веб-сайтини яратиш, янгиликлар, эълонлар, муассаса фаолияти ҳақидаги маълумотлар билан раҳбарият ва педагог ходимлар билан ҳамкорликда доимий равишда жойлаштириб бориш; Internet тармоқлари, (E-mail) электрон почта хизматлариниталаб даражасида ишлашини назорат қилиб бориш, хабар ва янгиликларни ўзвақтида қабул қилиниши ва тарқатилишини назорат қилиш; муассасанинг барча ахборот коммуникацион технологияларинингишлаши ва техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга ошириш; педагог ходимлар ва ўқувчиларга интернет тармоғидан зарур материалларни олишда кўмаклашиш; ҳисоблаш, аудио ва видеотехника, лаборатория ускуналарини техникэкспертизасини ўтказиш, техник воситалардан фойдаланишни яхшилаш бўйича таклифларкиритиш; профилактика қилинган ва таъмирланган техника воситаларининг ҳисобини олиб бориш ва махсус дафтарга қайд этиш; таъмирлаш ва профилактика қилишга сарфланган материаллар ва эҳтиётқисмларнинг ҳисобини олиб бориш; компьютер ўқув синфларида режа асосида дарслар жадвали бўйичаInternet тармоғига уланишини таъминлаш. Билиши керак: профессионал таълим тизимига, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; компьютер ва техника воситаларининг хусусиятларини, белгиланган иш мақсади ва техник эксплуатация қоидаларини; ички меҳнат тартиби қоидаларини; санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини. Download 54.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling