Касб-ҳунар мактаби


Download 54.1 Kb.
bet12/26
Sana08.03.2023
Hajmi54.1 Kb.
#1250578
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Малака талаблари:
педагогика йўналиши бўйичакамида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.

Ёшлар билан ишлаш бўлими
12-§. Ёшлар етакчиси
т/р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси
1548 Ёшлар етакчиси 2330 Мутахассис О/М
Лавозим вазифалари:
ўқувчиларда китобхонлик ҳамда мутолаа маданиятини шакллантириш орқали уларнинг маънавий дунёсини юксалтиришга қаратилган ишларни ташкил этиб бориш;
ўқувчиларнинг маданий дам олишларига қаратилган тадбирлар ташкил этиш, уларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
педагог ходимлар ва ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот ишларини мунтазам йўлга қўйиш;
оммавий, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ва турли мусобақаларни ўтказиб бориш.
ўқувчиларини юртимиз ҳамда дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий, маданий, хусусан, ёшлар ҳаётига оид воқеалар, янгиликлар ва қизиқарли маълумотлардан тезкор хабардор қилиб, уларнинг вақтини мазмунли ўтказишга мўлжалланган виртуал ахборот макони (веб-сайт, портал, форум, мессенжерлардаги каналлар ва ҳ.к.)ни яратиш ва доимий фаолият олиб боришини таъминлаш;
туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларининг амалга оширилишини таъминлаш, давлат, нодавлат ва ҳомий ташкилотлари билан таълим-тарбия соҳаларида ҳамкорлик қилиш;
соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом муҳитни тарғиб қилиш;
ёшларни ҳартомонлама қўллаб-қувватлаш в арағбатлантиришга қаратилган ишларни амалга ошириш, интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашадиган турли клуб ва тўгараклар фаолиятини ташкил этиш;
нотинч оила фарзандлари, тарбияси оғир ва носоғлом муҳитга тушиб қолган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви ҳамда дарсларни мунтазам қолдириб келаётган ўқувчиларни таълим жараёнига қайтаришг ақаратилган тизимли ишлар олиб бориш;
касб-ҳунар мактаби ёшлари ўртасида ёшлар туризмини ривожлантириш, ўқувчиларнингҳудудгаяқинжойдагитарихийобидалар, муқаддасқадамжолар, музейлар, театрлар, мустақилликдавридабарпоэтилганиншоотларгаташрифлариниуюштириш;
ёшлар, айниқса қиз болалар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва турли спортмусобақаларидаиштирокэтишлариучунзаруршарт-шароитларнияратиббериш.
Билиши керак:
бошқарув қобилияти, ташкилотчилик, жамоатчилик билан ишлаш ва иш юритиш бўйича билим-кўникма ҳамда муайян иш тажрибасига эга бўлиш;
маданий-оммавий тадбирлар (кўрик-танловлар, оммавий ва кўнгилочар ўйинлар, дам олиш кечалари, турли муҳим саналарга бағишланган театрлаштирилган байрамлар, мусобақалар, томошалар ва бошқа тадбирлар)ни ташкил этишни;
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлаш бўйича малакага;
ёшлар тарбиясига салбий таъсир қилувчи бузғунчи ғоя ва мафкуралар, маънавий таҳдидлар, зарарли иллатлар ҳақида етарли тасаввурга;
мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга оид давлат сиёсати ва таълим-тарбия жараёнига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим.

Download 54.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling