Касб-ҳунар мактаби
Download 54.1 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-§. Бўлим бошлиғи
- Билиши керак
Малака талаблари:
ўрта-махсус маълумот,стаж талаб этилмайди; ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. Ўқув методик бўлими 10-§. Бўлим бошлиғи т/р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси 1925 Бўлим бошлиғи 1239 Бошқарув О/М Лавозим вазифалари: бўлим бошлиғи ўқув жараёнини ташкил қилиш, таълим стандартларига мувофиқ ўқув-тарбиявий режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш; ўқитувчиларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштириш, замонавий педагогик технологияларни жорий қилишни ташкил этиш; педагогик ходимларга методик ёрдамни, жамоанинг ва ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилишни ташкил қилиш ва амалга ошириш; ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб бориш, дарслар, имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув тадбирларини ишлаб чиқиш; ўқув фанлари бўйича методик материаллар ишлаб чиқилишини, ёш мутахассисларга методик ёрдам беришни, ўқитувчилар малакасини, касбий маҳоратини ошириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг ўқув юкламасини такомиллаштириш; таълим сифатини ошириш мақсадида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, таълим жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш; ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос равишда бажарилишини таҳлил қилиш; илғор педагогларни тажрибаларига оид материалларни педагогик кенгашда муҳокама қилишга тайёрлаш ва уни оммалаштириш; бўлим ҳужжатларининг тўғри сақланиши, уларнинг белгиланган тартибда расмийлаштириш ва архивига топшириш; таълим муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. Билиши керак: муассаса фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини; таълим стандартлари талаблари ва унинг мазмунини, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини; жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини; педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини; касб-ҳунар мактабининг ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни; методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни, ишлаб чиқариш мажлислари ва суҳбатлар ўтказишни; касб-ҳунар мактаби фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларни қўллашни; касб, мутахассисликка оид маълумотларни қидириш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлашнинг асосий усулларини; касб-ҳунар мактабида режали фаолиятнинг принциплари, усуллари, технологиялари, воситаларини; касб-ҳунар мактаби фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш механизмини; педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни. Download 54.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling