Касби туман халқ таълими бўлими томонидан 2020-2021 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва 2021-2022 ўқув йилида амалга ошириш режалаштирилган ишлар тўғрисида


МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ҚАРОВСИЗЛИК ВА НАЗОРАТСИЗЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА


Download 39.24 Kb.
bet9/11
Sana23.12.2022
Hajmi39.24 Kb.
#1048654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МАРУЗА (2)

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ҚАРОВСИЗЛИК ВА НАЗОРАТСИЗЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА
2021 йил 8 ойида туман халқ таълими бўлими ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан 16 нафар вояга етмаган фарзандликка, 3 нафар вояга етмаган васийликка, 2 нафар вояга етмаган ҳомийликка берилди.
Таълим муассасаларида узрли сабабларсиз дарсларга келмаётган ёки мунтазам равишда дарсларга қатнашмайдиган ўқувчиларни дарс жараёнига қайтариш бўйича туман ҳокимлиги, туман Ички Ишлар бўлими билан ҳамкорликда давомат рейдлари ўтказилди. Давомат рейдлари давомида тумандаги 2, 4, 7, 14, 50-мактабларда ўқувчилар давомати паст эканлиги аниқланиб, уларнинг ота-оналарига тегишли тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари кўлланилди. Дарсларга мунтазам келмасдан юрган 60 – сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси 2006 йил 8 январда туғилган Ғаффоров Нодиржон Абдиғани ўғли туман ИИБ билан ҳамкорликда дарс жараёнига қайтарилди.
2020-2021 ўқув йилида 1-мактабнинг 1 нафар 11- синф, 1нафар 10-синф,1 нафар 9-синф ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун туман ИИБ томонидан профилактик ҳисобга олинди.
Жиноят содир этган ўқувчиларга мураббийлар тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 8 февралдаги 912 – сонли хатига асосан умумий ўрта таълим муассасаларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, ота-оналар иштирокида ўқувчилар давоматини мухокама қилиб бориш мақсадида “ Оила - махалла – таълим муассасаси ” хамкорлиги Жамоат кенгашлари талаб даражасида фаолият кўрсатмаяпти. Жамоатчилик кенгаши таркиби мактабларда директор жамоат кенгаши раиси, МФЙ раиси Кенгаш ҳамраиси, оилавий поликлиника шифокори , ҳудудий профилактика инспектори, маҳаллада хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, мактаб психологи, тажрибали синф раҳбари, ота-оналар қўмитаси раиси, маҳалладаги обрўли отахон ёки онахон кенгаш аъзоси, ёшлар етакчиси. комиссия котиби ҳисобланади. Кенгаш аъзоларини тўплаб ҳар ойда бир марта ўқувчилар давомати, таълим-тарбия жараёни муҳокама этилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 18 декабрдаги 308 - сонли буйруғи билан тасдиқланган “ Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий жихатдан хавфли ахволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома умумий ўрта таълим муассасаларига қадар етказилди. Йўриқнома асосида жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ўқувчилар билан якка тартибда ишлаш лозим.

Download 39.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling