Касби туман халқ таълими бўлими томонидан 2020-2021 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва 2021-2022 ўқув йилида амалга ошириш режалаштирилган ишлар тўғрисида


Download 39.24 Kb.
bet10/11
Sana23.12.2022
Hajmi39.24 Kb.
#1048654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МАРУЗА (2)

МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ
2020 йил 6 ноябрь куни тумандаги «Баркамол авлод» болалар мактабида «Очиқ эшиклар» куни тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Касби туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлимининг ташаббуси билан туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Касби туман кенгаши, туман маданият ва аҳоли дам олиш маскани, туман мусиқа ва санъат мактаби, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман ўқув-спорт техника клуби Ватанпарвар ташкилоти, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ўзбекистон Либерал демократик партияси Касби туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди. “ Очиқ эшиклар “ тадбири иштирокчилари ёшлар учун яратилган шароитлар ,” Баркамол Авлод “ болалар мактабининг моддий базаси билан таништирилди.
Баркамол авлод” болалар мактабида “Компьютер саводхонлиги”, бадиий ижодкорлик йўналишида “ Ёш доирачилар”, “ Ёш фолклорлар “, “ Бичиш-тикиш” , “ Ёш тўқувчи “, “ Ўлкашунослик ва экология “ йўналишида “ Ёш вело ва пиёда сайёҳ” лар тўгаракларида 590 нафар ўқувчи иштирок этмоқда.
Жорий йилнинг 11-13 июн кунлари Туман “Баркамол авлод” болалар мактабининг “Ўлкашунослик ва Экология” йуналишидаги “Ёш вело ва пиёда сайёх” тўгарак аъзолари “Чимён садоси-2021” халкаро Экосайёхлик фестивалида иштирок этишди. Фестивалнинг Республика боскичида Пирматов Абдишукур фахрли 1-ўринни ва Эргашев Даврон 2-ўринни эгалладилар. Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида “Ижодкор болалар ” фестивали бўлиб ўтди.Фестивалда туман “Баркамол авлод” болалар мактабининг тўгарак аъзолари “Ёғоч ўймакорлиги” йўналишида Лутфиллаев Камрон, “Экодизайн ва интерер” йўналиши бўйича Мурсалова Баҳора фахрли 1-ўринни эгалладилар ҳамда танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
МАКТАБЛАР РЕЙТИНГГИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ
2019-2020 ўқув йили якунида мактаблар рейтинги мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши билан белгиланган бўлса, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3-июндаги “ Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 345-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ 7 та йўналишда

Download 39.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling