Касби туман халқ таълими бўлими томонидан 2020-2021 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва 2021-2022 ўқув йилида амалга ошириш режалаштирилган ишлар тўғрисида


Download 39.24 Kb.
bet6/11
Sana23.12.2022
Hajmi39.24 Kb.
#1048654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МАРУЗА (2)

5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС БЎЙИЧА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19-мартда ўтказилган видеослектор мажлисининг 12-сонли баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 апрелдаги “Ўқувчи – ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, замонавий-ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш, китоб ўқишга қизиқишини ошириш, ўқувчи- қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 107 сонли буйруғи ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13-ноябр кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида ўтказилган 90-сонли йиғилиш баёнининг 128-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мактабларда Маданият ва санъат йўналишида қўшимча ташкил этилган 122 та ижодий тўгаракларга 3660 нафар, мусиқа йўналишида ташкил этилган 122 та тўгаракларга 3775 нафар ўқувчилар жалб этилди. Мактабларда ташкил этилган мусиқа тўгараги аъзолари ўртасида “ Ватанимни куйлайман” , “ Ватанни мадҳ этиш олий саодат “ шиори остида туман маданият марказида “Хор жамоалари” фестивали, Андижон полкаси йўналишида “ Ёшлик рақси” кўрик танловларининг туман босқичи ташкил этилди.
5та ташаббуснинг иккинчи йўналиши бўйича жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги 346 та тўгаракларга 19577 нафар ўқувчилар жалб этилди. Ўқувчиларни жисмонан чиниқтириш мақсадида мактабларда эрталабки бадан тарбия машғулотлари ташкил этилмоқда. Спортнинг футбол, волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, баскетбол турлари бўйича мактаб, туман биринчилиги мусобақалари ташкил этилди. “ Болалар спартакиадаси” миллий ва ҳаракатли спорт ўйинлари мусобақасининг мактаб босқичлари ташкил этилди. Мактабларнинг спорт иншоатларида соат 14.00 дан кейин маҳалла ёшларини спорт билан шуғулланишларига имконият яратиб берилди.
5та ташаббуснинг учинчи йўналиши бўйича ахборот технологиялари йўналишида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида 122 та тўгараклар ташкил этилган бўлиб, уларга 3960 нафар ўқувчи жалб этилди.
Умумий ўрта таълим мактабларида 119 нафар олий маълумотли 7 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ўқувчиларига таълим-тарбия бериб келмоқдалар.Тумандаги 61таумумий ўрта таълим мактабларига 2020-2021-ўқув йилида оптик толали интернет тармоғи тортилди, 58 та мактабга охирловчи қурилма (SWICH GPON ) ўрнатилди.
Республика Халқ таълими вазирлиги томонидан тумандаги 45 та мактаб кундалик.cом платформасига ўтказилди. 2020-2021-ўқув йилида тумандаги 9 та ( 1,20,21,26,27,40,41,59,60) мактаб замонавий компьютерлар билан таъминланди.

Download 39.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling