Касби туман халқ таълими бўлими томонидан 2020-2021 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва 2021-2022 ўқув йилида амалга ошириш режалаштирилган ишлар тўғрисида


Download 39.24 Kb.
bet4/11
Sana23.12.2022
Hajmi39.24 Kb.
#1048654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МАРУЗА (2)

КЎРИК ТАНЛОВЛАР ВА МУСОБАҚАЛАР
Ўзбекистон Республикаси Халқ талими вазирининг 2021 йил 15-июндаги “ Йилнинг энг фаол ёш халқ таълими ходими” кўрик танловини ташкил этиш тўғрисида”ги 180-сонли буйруғига асосан ўткизилган танловда 1, 3, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 18, 19, 20, 21, 22, 25, 28, 32, 40, 41, 42, 43, 44,46, 49, 53, 11- ИДУМ каби мактаблар фаол иштирок этди. 2, 4, 7, 8, 9, 16, 17, 23, 24, 26, 27, 29, 30, 31, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 45, 47, 48, 50, 51, 52, 54, 55, 56, 57, 58, 59, 60- мактаблар танловнинг туман босқичида иштирок этмади.
Танловнинг туман босқичи ғолиби туман халқ таълими бўлими методисти Абдураҳмонова Ҳилола танловнинг вилоят босқичида фахрли 1- ўринни қўлга киритди.
40-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Саидмуродова Шоҳида спортнинг енгил атлетика туридан 1500, 3000 метрга югуриш бўйича, 9-синф ўқувчиси Шоалиева Гуласал спортнинг ядро улоқтириш туридан Республика чемпиони бўлишди. Саидмуродова Шоҳида ва Шоалиева Гуласал Республикамиздаги олий таълим муассасаларига муддатидан олдин талаба бўлиш имкониятини қўлга киритди.
19-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Мирҳошимов Меҳрожбек шахмат мусобақасининг туман босқичида 2 марта ғолибликни қўлга киритди.
16-мактабнинг 11-синф ўқувчиси, спорт устаси Сайфуллаева Барнохон Фарҳод қизи баландликка сакраш бўйича 22 марта Ўзбекистон Республикаси чемпиони бўлди . Мазкур мактабнинг 10-синф ўқувчиси Камолова Шабнам Азизхон қизи 12 марта енгил атлетика бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпиони бўлди. Баланликка сакраш бўйича спорт устаси номзодлиги даражасини бажарди.
Бир миллион дастурчи платформаси бўйича ўтказилиб келинаётган танловларда 6, 11- ИДУМ, 12, 13, 19, 46- мактабларнинг ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгалладилар.
Жумладан: - 11-ИДУМнинг информатика фани ўқитувчиси Жумаев Ҳасан бир миллион дастурчи платформасининг Республика босқичида топ 100 таликка кириб икки маротаба 4,900,000 сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.
Энг яхши оффиcе дастурлари билимдони” кўрик танловининг туман босқичида 12-умумий ўрта таълим мактаби 1-ўринни, 43-умумий ўрта таълим мактаби 2-ўринни , 11-ИДУМ 3-ўринни эгаллади ва туман халқ таълими бўлимининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.
Ёш китобхон “ танловининг вилоят босқичида 7-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Олтиева Меҳриноз Ойбек қизи фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Энг фаол китобхон таълим муассасаси ” туман босқичида 1-ўринни 12-мактаб, 2- ўринни 5-мактаб, 3- ўринни 43-мактаб жамоаси қўлга кирибди. Танловнинг вилоят босқичида 12-мактаб қатнашиб фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
2020 йил 7-12 ноябрь кунлари Республика фан олимпиадасининг туман босқичи тумандаги 1 - ва 2- умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилди. Фан олимпиадасининг туман босқичида 15 та фандан ҳар бир мактабдан 31 нафардан 9, 10, 11-синф ўқувчилари иштирок этиши лозим эди. Лекин 50-мактабдан 22 нафар, 45-мактабдан 3 нафар, 28-мактабдан 3 нафар, 51-мактабдан 2 нафар, 55-мактабдан 1 нафар ўқувчи қатнашмади. Фан олимпиадасининг туман босқичида 44 нафар ўқувчи иштирок этмади. Фан олимпиадасининг вилоят босқичида иштирок этган Давлат ва ҳуқуқ фанидан 9-синфдан 43-мактаб ўқувчиси 48 балл, 31-мактаб ўқувчиси 45 балл, информатика фанидан 22-мактаб ўқувчиси 44 балл, 24-мактаб ўқувчиси 40 балл, 19-мактаб ўқувчиси 45,5 балл, рус тили ва адабиёти фанидан 1-мактаб ўқувчиси 37,5 балл, 11-ИДУМ ўқувчиси 51,5 балл, математика фанидан 53-ИДУМ ўқувчиси 29 балл тўплаган. 36-мактаб 11-синф рус тили фанидан қатнашмаслигини қандай изохлаш мумкин.......
Ўзбекистон Рсспубликаси халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “ Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси “ онлайн танловида қатнашиш учун 105 нафар ўқитувчилар ариза беришди. Танловда 3 ,4, 11, 14, 18, 24, 27, 30, 37, 45, 47, 50, 51, 52, 54, 57-мактаблар иштирок этмади.


Download 39.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling