Касби туман халқ таълими бўлими томонидан 2020-2021 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва 2021-2022 ўқув йилида амалга ошириш режалаштирилган ишлар тўғрисида


-2022-ўқув йилида 23 та мактабга замонавий компьютерлар олиб бериш мақсадида юқори ташкилотларга буюртма берилди


Download 39.24 Kb.
bet7/11
Sana23.12.2022
Hajmi39.24 Kb.
#1048654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МАРУЗА (2)

2021-2022-ўқув йилида 23 та мактабга замонавий компьютерлар олиб бериш мақсадида юқори ташкилотларга буюртма берилди.
5та ташаббуснинг тўртинчи йўналиши бўйича Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида 61 та китобхонлик тўгараклари ташкил этилди. Уларда 1420 нафар ўқувчи фаол иштирок этмоқда. “ Китобхон ўқувчи” танлови, бешта ташаббус лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида интерактив усулларни қўллаган ҳолда “ Тарғиботчи китобхон ўқувчи “ номинациялари ташкил этилди. “ Ёш китобхон “, “ Энг фаол китобхон таълим муассасаси” танловлари ташкил этилди.
5 та ташаббуснинг бешинчи йўналиши бўйича Ўқувчи қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш мақсадида ташкил этилган 244 та тўгаракларга 7700 нафар ўқувчи қизлар иштирок этмоқда. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1-сектор мактаблари ўқувчилари ўртасида 2020 йил 21 феврал куни “Моҳир қўллар” деб номланган ўқувчи қизлар томонидан тайёрланган каштачилик, зардўзлик, қуроқчилик каби қўл меҳнати кўргазмаси ташкил этилди. “Қизларжон” кўрик-танловининг мактаб босқичи ташкил этилди.

МЕТОДИК ИШЛАР
Тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига янги Миллий ўқув дастурининг аввалги ўқув дастурларининг мазмуни 90% назариядан иборат бўлиб, ўқитиш методикаси ёдлатишга йўналтирилганлиги, янги Миллий ўқув дастури мазмуни 50% назария 50% амалиётдан иборат бўлиши ва ўқувчининг мустақил фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилганлигини, ўқув дастурларида баҳолаш эса фақат эслаб қолган билимлар ҳажми аниқлаганлиги,янги дастур асосида ўқувчиларда шаклланган кўникмалар баҳоланиши, фанлар сони ва ўқув юкламалари оптималлаштирилиб, ўқувчилар қизиқишига кўра фанларни танлаб ўқиш имконини берувчи вариатив ўқув дастурлар асосида ҳаётга ва касбий фаолиятга тайёрлаш имконияти яратилиши, Миллий ўқув дастури асосида фанлар чизиқли тартибда эмас, спиралсимон тарзда ўқитилиши, Яъни мавзулар такрорий эмас, бир-бирини мантиқан давом эттирувчи ҳамда соддадан мураккабга томон йўналтирилган тарзда киритилганлиги билан фарқланиши тушунтириб ўтилди.
Август Кенгашларининг видеолари Республика халқ таълими вазирлигининг Facebook, Instgram, Youtube ва Telegram каналлари ҳамда Республика таълим марказининг Youtube ва Telegram каналлари орқали томоша қилиш имкони яратилди.
Тумандаги паст кўрсатгичли 41-мактабга Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалига , 50-мактабга Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиалига бириктирилди. 41-мактабга бириктирилган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали профессор ўқитувчилари мактаб ўқитувчилари билан таълим сифатини ошириш бўйича ўзларини тавсияларини бердилар.
Ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини яхшилаш ва сонини ошириш мақсадида 2021-2022 ўқув йилида 10- мактабда математика фанидан, 49-мактабда информатика фанидан , 16- мактабда биология фанидан , 13-мактабда кимё ва биология фанидан ихтисослаштирилган синфлар очилиши режалаштирилмоқда.
Касби тумани IT ўқув марказида мактаб директорларининг АКТ саводхолиги бўйича бир ҳафталик ўқув курси ташкил этилди. Ўқув курсини 57 нафар мактаб директорлари муваффақиятли тамомлади. Шундан 11.17.18-мактабларнинг директорлари ўқув курсларида қатнашмадилар.
Ўтган ўқув йилида Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Қашқадароё вилоятидаги вакиллари билан ҳамкорликда битирувчи синфларни ОТМ ларига тест синовларни топширишга тайёргарлигини ошириш мақсадида диагностик тест топшириш учун шартнома тузилиб , диагностик тестдан 1-2 маротаба ўтган мактаб ўқувчиларнинг ОТМ га кириш даражаси 20-30 % ошганлиги кузатилди.
Умумий ўрта таълим мактаблари томонидан 1-синфга қабул қилинадиган ўқувчи сонини беришда бир қатор хато ва камчиликлар мунтазам такрорланиб келмоқда. Бу 1-синфга келадиган ўқувчилар учун ўқув қуроллари ва дарсликларга буюртма беришда муаммоларни келтириб чиқармоқда. 2020-2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг буюртмасига асосан 3460 нафар ўқувчига Президент совғаси ва китобларга буюртма берилди. Август ойига келиб бу кўрсаткич 3504 нафарга етди. Ўқув йили бошлангандан кейин эса бу кўрсаткич 3518 нафарга етди. Натижада қўшни туманлардан 20 компьлект ўқув қуроллари олиб келишга тўғри келди. Бундай камчиликлар асосан 1-, 15-, 16-, 17-, 32-, 42-, 58 мактабларда микроҳудуддаги мактаб ёшига етган болаларни ҳисоби тўғри юритилмаганлигини кўрсатмоқда.
Янги 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларидан 3587 нафар 1-синф ўқувчиларини ERP базасига киритишда қўйидаги мактаблар 1-мактабдан 8 нафар, 3-мактабдан 9 нафар, 7-мактабдан 6 нафар, 10 мактабдан 21 нафар, 11-мактабдан 3 нафар, 18-мактабдан 13 нафар, 24-мактабдан 13 нафар биринчи синфга келадиган ўқувчилар базага киритилмаган.
2019-2020 ўқув йилида 50-мактабдан бирорта ҳам ўқувчи ОТМ га қабул қилинмади, 15 та (2-,13-,15-,27-,3-,55-,32-,20-,51-,41-,24-,14-,42-,49-,18) мактабларнинг 11-синф битирувчилари ОТМ га кириш кўрсаткичи 10 фоиздан паст бўлганлиги сабабли Республика бўйича қизил ҳудуддаги мактаблар сафидан ўрин олди.
2019-2020 ўқув йилида 2809 нафар битирувчиларнинг 38 нафари шундан 26 та кумуш, 12 та олтин медаллар билан мактабни тамомлади. Олтин ва кумуш медаль билан мактабни тамомлаган ўқувчиларининг айримлари олий таълим муассасаларига кириш учун етарли балл тўпламаганлиги сабабли талабаликка қабул қилинмади. Бу тумандаги айрим мактаб раҳбариятининг битирувчи синф ўқувчиларига олтин ва кумуш медалларига буюртма беришда ўқувчининг билим савиясига эътиборсизлик билан ёндашганлиги маълум бўлди.

Download 39.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling