Катталарни болаларга бўлган муносабати
«Ота-оналарни болаларга муносабати» тест сўровномаси
Download 39.47 Kb.
|
Катталарнинг болаларга муносабати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Натижалар та
- «Қабул
- «Кооперация» шкаласи — максимал
- «Авторитар гиперижтимоийлашув» шкаласи — максимал йи
- «Кичик омадсиз» шкаласи — максимал
- «Педагогларни болаларга муносабати» тест сўровномаси
«Ота-оналарни болаларга муносабати» тест сўровномаси
Уйлайманки, ота-оналар ўз фарзандлари нимани уйлаётганлигини билишлари зарур. Одатда, ота-оналар бола шахсига бўлган хурматни ўз харакатларида намоён эта олмайдилар. Ота-оналар, кўпинча ўз фарзандларидан ғазабланадилар. Баъзида ота-оналар фарзандларига раҳбар-хизматчи муносабатида бўладилар. Баъзида ота-оналар ўз фарзандларининг ҳолига ачинадилар. Баъзида менинг болам аччигимни чиқариш учун ўзини атайин ёмон тутаётганга ўхшайди. Менинг болам ҳамма ёмон нарсаларни «губка» сингари шимиб олаётганга ўхшайди. Болани қаттиқ куйишқонда ушлаш керақ шундагина ундан виждонли одам чиқади. Фарзандимнинг дўстлари уйимизга меҳмон бўлиб келишлари менга ёқади. 10.Таниш-билишларим орасида болалар ҳақида гaп кетганда, мен ўзимни ноқулай ҳис қиламан, сабаби менинг фарзандим мен хоҳлаганчалик ақлли ва қобилиятли эмас. Фарзандимнинг ўсаётгани ва улғаяётганидан ачинаман, унинг кичкиналигини энтикиб эслайман. Фарзандимнинг ҳаётда мен эриша олмаган нарсаларга эришишини орзу қиламан. Оилавий қаарорлар қабул қилишда боланинг фикрини ҳам инобатга олиш зарур. Фарзандим билан жанжаллашиб қолганимда, кўпинча унинг ўзича ҳақлигини тан оламан. Болалар ота-оналар ҳам хато қилишлари мумкинлигини барвақт билиб оладилар. Кўпчилик ота-оналар ўз фарзандларининг дид ва хоҳишларини агар улар ўзлариникига тўғри келмаса, инобатга олмайдилар. Фарзандимнинг инжиқликларини асосий сабаби дангасалик ва ўжарлик деб биламан. Агар таътил бола билан ўтса, мазза қилиб дам олиш қийин. Баъзида менга фарзандим ҳеч бир яхши нарсага ярамайдиган бўлиб кўринади. Катталар одатда аразловчанлиқ кўз ёши ва қайсарликнинг ҳақиқий сабаблари мавжудлиги ҳақида уйламайдилар. Бола тарбияси — доимий асаббўзарликлардан иборат. Болаликдаги қатъий интизом кучли характерни ривожлантиради. Менинг фарзандим бирор нарсани мустақил қила олмайди, қилганда ҳам бу иш кунгилдагидек чиқмайди. Менинг фарзандим қийинчиликларга мослашмай вояга етаётганлиги мени хавотирга солади. Фарзандим менга кандай бўлса шундайлигича ёқади. Баъзан ҳаёт ота-оналарни шамоллаган болага дори бериб, мактаб ёки боғчага жўнатишга мажбур қилади. Бола унинг ота-онасига ёққан болалар билан дўстлашиши мақсадга мувофиқ. Натижалар таҳлили Ҳар бир калит билан тўғри келган жавоб учун бир балл куйилади. Сўнг баллар ҳарбир шкала учун алоҳида ҳисоблаб чиқилади. «Қабул қилинган-хўрланган»: 2+, 3+, 6+, 10+, 16+, 17+, 18+, 19+ 20+, 20+, 21+, 24+ 25+; «Кооперация»: 4+ 13+ 14+ 15+; ва 6-,8-,16-; «Авторитар гиперижтимоийлашув»: 1+, 8+ 12+, 22+, 26+; ва 10-, 27-; «Кичик омадсиз»: 5+ 7+, 10+, 11+ 14+ 16+ 23+ 27+; ва 24-. «Қабулқилинган — хўрланган» шкаласи — максимал йиғинди 13 балл. Агарда синалувчи 0 дан 4 баллгача тўпласа, у ҳолда катталарга (педагогга ёки ота-онага) бола қандай бўлса, шундайлигича ёқади. У ҳар бир боланинг индивидуаллилигини хурмат қилади ва ёқтиради. Катталар кўп вақтларини болалар билан ўтказишга ва уларнинг режа ва қизиқишларини қабул қилишга ҳаракат қиладилар. Агарда синалувчи 4 ва ундан юқори балл тўпласа, бунда у болаларни тартибсиз, омадсиз, мослаша олмайдиган, деб қабул қиладилар. Кўп ҳолатларда катталар болаларга нисбатан асабийлашиш, агрессивликни ҳис қилади. Умуман олганда, болаларга ишонмайди ва бола шахсига хурмат билан қарамайдилар. Психолог катталар 8 баллдан юқори балл олган ҳолатларга дикдат-эътиборини қаратиш керак. Бу шундан далолат берадики, у болага нисбатан муносабатлардаги ўзининг ҳатти-ҳаракатлари, изоҳлари ва тарбияланувчи шахсига хурмат муносабатини билдиришда қийинчиликни ҳис қилади. Болаларга нисбатан касбий тўғри ёндашувни амалга ошириш сифатида педагогнинг касбий муҳим шахс сифатларининг шаклланмаганлиги ҳисобланади. Ота- оналар вазиятида ота-онанинг тарбиячи сифатида касбий маҳоратли ёндашуви аналоги булиб ҳисобланади. Бу жараённи англаш, касбий муҳим сифатларни (тарбиялаш маҳорати) такомиллаштиришга қаратилган ўз устида ишлаш, катталарни болаларга нисбатан интеграл, эмоционал муносабат ҳусусиятлари механизмини коррекция қилиш муҳим ҳисобланади. «Кооперация» шкаласи — максимал йиринди 7 балл. Агар синалувчи мазкўр шкала буйича 5-7 балл тўпласа, бунда катталар болалар нинг режа ва ишлари билан қизиқади, болаларни қўллаб-қувватлаб, ҳамдардлик билдиришга ҳаракат қиладилар. У болаларни интеллектуал ва ижодий қобилиятларини юқори баҳолаши ва тарбияланувчилари учун ғурур ҳиссини ҳис қилиши мумкин. Катталар болаларнинг ташаббуси ва мустақиллилигини рағбатлантириб, улар билан ўзларини тенг кўриб, ишониб, баҳсли саволларда уларни фикрларини қабул қилишга қодир. Агар синалувчи 4 балл ва ундан паст балл тўпласа, бу боланинг ёлғизлигидан далолат беради. «Авторитар гиперижтимоийлашув» шкаласи — максимал йиғинди 7 балл. Агар синалувчи 0 дан 3 баллгача тўпласа, бу меъёрни билдиради. Агар синалув чи 3 дан юқори балл тўпласа, бу муносабатларда авторитаризм борлиги яққол кўринади. Катталар болалардан сўзсиз итоат ва тартиб-интизомни талаб қиладилар. Улар болаларга ўз қарорини сингдиришга, лекин уларнинг фикрини ҳам қабул қилишга интилади. Болалар томонидан қилинган ўзбошимчаликни жазолайдилар. Катталар болаларни ижтимоий муваффақиятга эришишини кўзлаган ҳолда улардан ижтимоий муваффақиятни талаб қилиб, шахсий ривожланиш билан қизиқмайдилар. Бунда улар болаларнинг индивидуал қобилиятлари, одатлари, фикрлари ва ҳис-туйгуларини яхши биладилар. «Кичик омадсиз» шкаласи — максимал йиғинди 9 балл. Агар синалувчи 2 балл тўпласа, бу меъёр ҳисобланади. 3 ва ундан юқори балл катталарнинг йўналишини характерлаб, бунда катталар болада шахсий ва ижтимоий етукликни кўрмайдилар. Бу эса инфантилликка олиб келади. Катталар болани ўзини ёшига нисбатан кичикроқ ёшда кўрадилар. Боланинг қизиқишлари, фикрлари ва ҳис-туйтулари болаларча, жиддий бўл- маган ҳолда қабул қилинади. Болалар мослашмаган, муваффакиятсиз, салбий таъсирларга берилувчан деб тасаввур қилинади. Катталар болаларга, уларнинг муваффакиятлилигига ва бирор бир ишни бажара олиш қобилиятига ишонмайдилар. Шу муносабат билан улар болаларни хатти-ҳаракатларини катъий назорат қилиб, режалаштирадилар. Агар синалувчи 8-9 балл тўплаган бўлса, унда психолог катталарни болаларнинг ёш ва индивидуал имкониятларига булган ноадекват эмоционал муносабатига жиддий эътибор қаратиши лозим. «Педагогларни болаларга муносабати» тест сўровномаси 1.Ўйлайманки, тарбиячилар ва ўқитувчилар бола нимани ўйлаётганини билиши зарур 2.Одатда, педагоглар бола шахсига бўлган хурматни ўз ҳаракатларида намоён эта олмайдилар. 3.Педагоглар кўпинча ўз фарзандларидан ғазабланадилар. 4.Баъзида педагоглар фарзандларига раҳбар-хизматчи муносабатида бўладилар. 5.Баъзида педагоглар ўз гуруҳига ёки болаларининг аҳволига ачинадилар. 6.Баъзида менинг тарбияланувчиларим менинг аччиғимни чиқариш учун ўзини атайин ёмон тутаётганга ўхшайди. 7.Менинг тарбияланувчиларим ҳамма ёмон нарсаларни «губка» сингари шимиб олаётганга ўхшайди. 8.Болани қаттиқ қуйишқонда ушлаш керақ шундагина ундан виждонли одам чиқади. 9.Синфдаги тинчлик бўзилса ҳам тарбияланувчиларнинг мен билан эмоционал очиклиги менга ёқади. 10.Педагогик кенгашда бошқа болаларни мақтасалар, мен ўзимни нокулай ҳис қиламан, сабаби менинг тарбияланувчиларим мен хоҳлаганчалик ақлли ва қобилиятли эмас. 11.Тарбияланувчиларим ўсаётганини ва улғаяётганидан ачинаман, уларнинг кичкиналигини энтикиб эслайман. 12.Тарбияланувчиларим ёки севимли ўкувчим ҳаётда мен эриша олмаган нарсаларга эришишини орзу қиламан. 13.Мактаб қарорлар қабул қилишда боланинг фикрини ҳам инобатга олиши зарур. 14.Педагог болалар билан жанжаллашиб қолганда, кўпинча унинг ҳаклигини тан оламан. 15.Болалар педагоглар ҳам хато қилишлари мумкинлигини барвақт билиб оладилар. 16.Кўпчилик педагог ва ўқитувчилар тарбияланувчиларнинг дид ва хоҳишларини агар улар ўзлариникига туғри келмаса, инобатга олмайдилар. 17.Болаларнинг инжиқликларининг асосий сабаби дангасалик ва ўжарлик деб биламан. 18.Синфдан ташқари тадбирларни ўтказиш синфда ишлашга қараганда мураккаброқ. 19.Баъзида менга болалар хеч бир яхши нарсага ярамайдиган бўлиб кўринади. 20.Катталар одатда аразловчанлиқ кўз ёши ва қайсарликнинг ҳақиқий сабаблари мавжудлиги ҳақида уйламайдилар. 21.Бола тарбияси — доимий асаббўзарликлардан иборат. 22.Қаттиқ тарбия учун болалар кейинчалик миннатдор бўладилар. 23.Менинг тарбияланувчиларим бирор нарсани мустақил қила олмайди, қилганида ҳам бу иш кўнгилдагидек чиқмайди. 24.Менинг тарбияланувчиларим қийинчиликларга мослашмай вояга етаётганлиги мени хавотирга солади. 25.Тарбияланувчиларим менга қандай бўлса шундайлигича ёқади. 26.Баъзан ҳаёт педагогларни шамоллаган ва айни пайтда дори ичган болани мактабга келишини талаб этишга мажбур қилади. 27.Бола катталарга ёққан болалар билан дўстлашиши мақсадга мувофиқ Download 39.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling