“Келажак менинг қўлимда!” шиори остида ўтказиладиган
2-хафта
Тадбирларни ўтказишдан олдин ўқувчилар учун ҳафталикни ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилган режа билан танишиш тавсия этилади.
.
Мақсад: Таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида спиртли ичимликлар, тамаки махсулотларини истеъмол қилиш ва психофаол моддаларнинг фойдаланиш хавфини камайтириш.
Вазифалар:
ўсмирларнинг алкоголли ичимликлар ва психоактив моддаларни истеъмол қилиш хавфи тўғрисида хабардорлигининг дастлабки даражасини аниқлаш ва олдини олиш;
ўқувчиларда алкоголли ичимликлар ва психоактив моддаларни истеъмол қилишга салбий муносабатни ривожлантириш учун шароит яратиш;
ўсмирларнинг алкоголли ичимликлар ва психоактив моддаларни алмаштириш ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш
ўқувчиларда ирода кучини намоён этиш ва ўз қарорларини қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш (танлов);
Ўтказиш муддати: 2023 йил 15-19 май кунлари
Тадбир жараёнлари ва натижалар веб-сайтлар ва каналларда жойлаштириади.
Иштирокчилар: 5-11 синф ўқувчилари, ўқитувчилар
Тадбирларни ўтказишнинг асосий шартлари:
Асосий ғоя ва шиорга эга бўлиши, структуранинг яхлитлиги ва тўлиқлигига эга бўлиши керак.
Ҳафтанинг ҳар куни турли тадбирлар (дарс соатлари, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқалар) билан белгиланиши керак.).
Ҳафталикнинг намунавий дастури
1-кун
“Мактаб кайфияти” акциясини ўтказиш. Ўқувчилар олдиндан тайёрланган ҳиссиётларни акс эттирувчи расмларни биринчи қаватдаги маълумот стендига жойлаштиришади.
Мактабнинг барча синфларида мотивацион ва позитив мавзуларда видеоролик намойиш этиш , сўнг, видеолар сюжет ва хулосалар муҳокама қилинади.
Ўқувчилар учун намунавий саволлар:
- ушбу фильмни, видеоклипни томоша қилгандан кейин ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?
- сизнингча, бу фильм нима ҳақида, унинг маъноси нима ва бу фильмни томоша қилганингиздан кейин нимани тушундингиз?
- келажакдаги режаларингиз?
“Comics Group” интерактив ўйини ўрта синф ўқувчилари учун Ўйин мавзуси: “Соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш”.
Ўйинни синф раҳбари, тасвирий санъат ўқитувчиси ва психолог билан биргаликда ўтказиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |