«kelishildi» Sanoat xavfsizligi davlat qo‘mitasi


Download 99.67 Kb.
bet15/17
Sana17.06.2023
Hajmi99.67 Kb.
#1547062
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Вопросник 2022г лотинча жавоблари билан

Бринчи тиббий ёрдам:
- жарохатлар бўлса асептик стерил боғламлар қўйиш;
- шикастланган одамни орқаси билан бошини ёнбошга қаратиб ётқизиш;
- бошига музли халталар (полиэтилен қопчада қор, совуқ сув ёки муз) босиш;
- бехуш бўлса, ҳушига келтириш (совуқ сув пуркаш, нашатир хидлатиш);
- юқори нафас йўллари хаво ўтказувчанлигини назорат қилиш (оғиз ва бурун бўшлиқларини қусуқ массасидан ёки бошқа ёт жисмлардан тозалаш);
- нафас олиши ва пульси аниқланмаса жонлантириш усулларини (суъний нафас бериш ва юракни ташқи уқалаш) қўллаш.



93

Bel sohasi umurtqa pog‘onasi shikastlanganda birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish (“Olmaliq KMK” AJ shifokorgacha bo‘lgan birinchi yordamni ko‘rsatish bo‘yicha yo‘riqnoma V bo‘lim, 38 bandi).



Бел умуртқа поғонасининг шикастланишлари – ўта оғир кўринишдаги шикастланишлардан бири бўлиб, бунинг натижасида тананинг харакат-таянч фаолияти бузилади, агарда жараёнга умуртқа поғонаси каналидаги орқа миянинг шикастланиши қўшилса ички аъзолар ва тананинг пастки қисми ва оёқларнинг хам фаолияти чекланиши кузатилиши мумкин.
Умуртқа поғонаси шикастланиши турлари:
орқа мия шикастланиши билан борадиган тури;
орқа мия бутунлиги сақланган умутқа поғонаси шикастланиш турлари.
Умуртқа поғонаси шикастланиши ёпиқ ва очиқ турда бўлиши мумкин. Очиқ турида умуртқа поғонаси шикастланган соҳасида тери бутунлиги бузилган бўлади.
Биринчи тиббий ёрдам:
- оғриқ қолдирувчи дорилар бериш;
- шикастланган одамни орқаси билан қаттиқ шитга ётқизиш, агар қаттиқ шит бўлмаса қорни билан ётқизиш;
- жарохатни асептик-стерил боғламлар билан ёпиш.



94

Tos-chanoq suyagi sohasidagi shikastlanishlarda birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish. (“Olmaliq KMK” AJ shifokorgacha bo‘lgan birinchi yordamni ko‘rsatish bo‘yicha yo‘riqnoma V bo‘lim, 38-bandi).



Тос - чаноқ суяги соҳасидаги шикастланишлари – тос-чаноқ суяклари, уларга бириккан юмшоқ тўқималар ва ички аъзоларнинг шикастланиши билан намоён бўладиган шикастланишлар комплекси ҳисобланади.
Тос - чаноқ суяги соҳаси шикастланишлар турлари: тос-чаноқ соҳаси лат ейииши, эзилиши ва жарохатланиши.

Download 99.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling