Кенжаев Наврўз Газ ва газконденсатларни қайта ишлаш технологияси. Режа: Газлар тури, таркиби ва уларни қайта ишлашга тайёрлаш. Газларни тозалаш усуллари. Олтингугурт ва сулфат кислотани газлардан олиниш
Download 117.51 Kb.
|
Gazlarni qayta ishlash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табиий газни олтингугуртли бирикмалардан тозалашни икки босқичли усулининг технологик схемаси
2-расм. Олтингугурт олиш технологиясининг схемаси.
H2S ҳаво борувчи қурилма (2) ёрдамида ҳаво билан биргаликда реакцион печ (1)га юборилади. Бунда у ва углеводородлар қўшимчалари тўлиқ ёнади. Печдан чиқаётган газлар (1120°С) утилизатор-қозон (3) да совутилади ва ювувчи колонна (4) га узатилади. Бу колоннада совуш ва олтингугуртни конденсацияланиши содир бўлади. Суюқ олтингугурт 140°С да колоннани (4) юқори қисмига берилади. Унинг паст қисмига оқиб тушаётган S змеевик (илонсимон) совутгич (5) совуқ сувда ишлайди ва совутилади. Конденсацияланган S йиғувчи идиш (12) га боради. 4-чи колоннадан чиқаётган газ 6-қиздиргичда қиздирилади (260°С гача) ва 7- реакторга узатилади. Реактор табиий боксит билан тўлдирилган бўлиб, у H2S ни янада тўлиқ аралашишига олиб келади. Реактордан чиқаётган газлар қозон (3) дан келаётган сув ёрдамида совутилади – экономайзерда (8) ва у (9) – ювувчи колоннага боради. Бу колоннани пастки қисмида ҳам совутувчи змеевик – 10 жойлашган. Ҳосил бўлган S – 12 – йиғувчига юборилади. 9-чи колоннадан чиқаётган газлар 11 – мўрига бориб, у ерда охиригача ёқилади (H2S ни қолган қисми): SО2:Н2 = 2:1 → реакторга Н2SО4 ни олиниши (Н2S дан) учта асосий босқичдан иборатдир. Булар: Н2S ни ҳаво билан ёқиш (SО2 олиш учун), SО2 ни катализатор ёрдамида SО3 гача оксидлаш, Н2SО4 ни олиш. 3-расм. Н2SО4 ни олиш схемаси. Н2S ни ёқишда катта Q чиқади, шунинг учун туташтирувчи қурилмага газ аралашмаси совутилиб бориши керак. Н2S печ (2) да 1-дан узатилаётган ҳаво (вентилятордан0 билан ёқилади. Печдан газ 1000°С да 3-қозон-утилизаторга боради ва у ерда чиққан Q ҳисобига сув буғи олинади. 450°С гача совутилган газ контакт қурилмаси (4) га келади. Унда температурани пасайтириш учун яна ҳаво юборилади. Қурилма (4) да SО2 ни SО3 га айланади. Сув буғи бор газ қурилмадан конденсатор – 5 (башня-конденсатор)га боради. 5- Н2SО4 билан (орошение) бойитилиб турилади. Кислотани конденсаторга кириш Т = 50 - 60°С чиқишда эса Т = 80 – 90°С га тенг. Бунда SО3 ва сув буғлари Н2SО4 ни буғини ҳосил қилади ва у конденсатланади. Конденсатланмаган газлар электрофилтр – 6 га бориб, Н2SО4 дан ажратилади. Табиий газни олтингугуртли бирикмалардан тозалашни икки босқичли усулининг технологик схемаси: 1-газ компрессоры; 2-сепаратор; 3- оловли қиздиргич; 4-гидрирлаш ускунаси; 5-рухли юттиргич ускуналари “Qandim gazni qayta ishlash majmuasining qurilishi O‘zbekiston gaz boyliklarini o‘zlashtirishda yangi bosqich boshlanganidan dalolat beradi. Ushbu majmua Markaziy Osiyodagi eng yirik majmualardan biri bo‘ladi, uning ishlatilishi esa 2 mingdan ortiq doimiy ish o‘rinlarini yaratish imkonini beradi”, — deb ta’kidladi Shavkat Mirziyoyev. “Qandim gazni qayta ishlash majmuasi o‘zida eng tajribali xodimlarni hamda eng zamonaviy texnologik yechimlarni jamlash bilan birga unda ishlab chiqarish xavfsizligi, mehnat va atrof-muhit muhofazasiga oid eng yuqori standartlarga rioya etilishi ta’minlanadi. U O‘zbekistondagi bizning eng yirik investitsion loyihamizdir”, — dedi Vagit Alekperov. Qandim GQIM qurilishi doirasida yillik quvvati 8,1 milliard kubometrga teng bo‘lgan gazni qayta ishlash zavodi hamda tabiiy gazni yig‘ish tizimi barpo etiladi. Ushbu gazni yig‘ish tizimi to‘liq quvvatda ishlashni boshlaganida 114 ta gazni qazib olish qudug‘i, 11 ta kust maydonchasi va 4 ta yig‘ish punktini o‘z ichiga oladi. 370 kilometr uzunlikdagi gaz quvuri va 160 kilometr uzunlikdagi avtomobil yo‘llari yotqiziladi. Majmua va infratuzilma obyektlari qurilishining avj pallasida taxminan 7 ming nafar odamni ish bilan ta’minlash rejalashtirilmoqda. Ma’lumot uchun, “Lukoyl” “O‘zbekneftgaz” MXK bilan hamkorlikda “Qandim–Xauzak–Shodi–Qo‘ng‘irot” MTB doirasida Qandim konlari guruhini o‘zlashtirish loyihasini amalga oshirmoqda. Guruh 6 ta gaz kondensati konlaridan iborat bo‘lib, bular Qandim, Quvachi–Olot, Oqqum, Parsanko‘l, Hoji va G‘arbiy Hoji konlaridir. Download 117.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling