Кимё фанидан абитуриентлар


Кремний(IV)-оксиднинг кимёвий хоссалари


Download 2.95 Mb.
bet48/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

575. Кремний(IV)-оксиднинг кимёвий хоссалари. Кремний(IV)-оксид кислотали оксид. У фақат иккита нарсада эрийди: плавик (фторид) кислота ва ишқорда. SiO2+4HF=SiF4+2H2O; SiO2+2KOH=K2SiO3+H2O.
Шунинг учун шиша идишлар Н/ ва ишқорлар сақлаш учун яроқсиз ҳисобланади.
576. Силикат кислота ва унинг тузлари. Силикат кислота H2SiO3-кучсиз кислота. У ион алмашиниш реакциясида чўкмага
тушади: SiO +2H+=H2SiO3. Cиликат кислота икки хил Тузлар ҳосил қилади: нордон ва ўрта. Нордон тузлари
KHSiO3-гидросиликатлар, ўрта тузлари K2SiO3-силикатлар деб аталади.
577. «Эрувчан шиша»нинг таркиби нимадан иборат? «Эрувчан шиша» силикат кислотанинг натрийли ва калийли тузлари саналади: Na2SiO3; K2SiO3. Улардан қоғ оз елими тайёрланади.
578. Оддий шишанинг таркиби нимадан иборат? Оддий шиша таркиби уч хил оксидлар аралашмасидан иборат: Na2O+CaO+6SiO2. Оддий шиша тайёрлаш учун хом-ашё сифатида сода-Na2CO3, оҳактош-СаСО3 ва қум SiO2 дан фойдаланилади.
579. Кимёвий шишанинг таркиби нимадан иборат? Кимёвий шиша таркиби уч хил оксидлар аралашмаси дан иборат: К2O·CaO·6SiO2. Кимёвий шиша тайёрлаш учун хом-ашё сифатида поташ-К2CO3, оҳактош-СаСО3 ва қум - SiO2 дан фойдаланилади. Кимёвий шиша оддий шишадан иссиқбардошлиги билан устун туради.Шунинг учун ундан лаборатория идишлари тайёрланади.
580. Биллур шишанинг таркиби нимадан иборат? Биллур шиша таркиби уч хил оксидлар аралашмасидан иборат: К2O·PbO·6SiO2. Биллур шиша нур қайтариш хусусиятига эгалиги учун ундан қандиллар ва вазалар тайёрланади.
581. Цементнинг таркиби нимадан иборат? Цемент учун асосий хом-ашё қум, оҳактош ва тупроқдир. Шунинг учун унинг таркиби СаО, Al2O3, SiO2 аралашмасига жавоб беради.



Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling