Кимё фанидан абитуриентлар
Download 2.95 Mb.
|
Kimyo qo\'llanma 1-qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моддалар суюқланмалари электролиз қилинганда нимасодир бўлади
- Тузлар эритмалари электролизи қандай содир бўлади
- . KCl эритмасининг электролизи тенгламасини тузинг.
- Фарадей қонунлари қандай ифодаланади
- Электролиз мащсулоти массаси қандай аниқланади
- Электролиз давом этган вақт қандай аниқланади
- Электролизда қўлланилган ток кучи қандай топилади
Э Л Е К Т Р О Л И З.
609. Электролизда қандай жараёнлар содир бўлади? Электролизда оксидланиш-қайтарилиш реакциялари содир бўлади. Катионлар катоддан электрон олиб қайтарилади, анионлар анодга электрон бериб оксидланади. 610. Моддалар суюқланмалари электролиз қилинганда нимасодир бўлади? Моддалар суюқланмада электролиз қилинганда таркибий қисмларга ажралади. Масалан: 2Al2O3=4Al+3O2. 611. Тузлар эритмалари электролизи қандай содир бўлади? Тузлар эритмалари электролизида содир бўладиган жараёнлар тузнинг табиатига боғлиқ: а)фаол металлар (Li, Na, K, Ca, Ba)қайтарилмайди,уларнинг ўрнига катодда водород қайтарилади, водород сувнинг H+ ионлари қайтарилишидан ажралади. б)фаоллиги кам металлар(қолганлар)ўзи қайтарилади, в)кислородсиз кислота қолдиқлари ўзи ажралади, г)кислородли кислоталар қолдиқлари ажралмайди, уларнинг ўрнига анодда кислород ажралади, кислород сувнинг ОН- ионлари оксидланишидан ажралади. 612. KCl эритмасининг электролизи тенгламасини тузинг. KCl эритмасининг электролизи юқоридаги шарщнинг а ва в ҳолатлари бўйича содир бўлади: 2KCl+2H2O=H2(катод)+Cl2(анод)+2KOH(эритма). 613.. NaNO3 эритмасининг электролизи тенгламасини тузинг? NaNO3 эритмасининг электролизи юқоридаги шарщнинг а ва г ҳолатлари бўйича содир бўлади: NaNO3+2H2O=2H2(катод)+O2(анод)+NaNO3(эритма). Демак, бундай тузлар эритмаси электролиз қилинганда туз миқдори ўзгармайди,эритма концентрацияси ортади. 614. CuBr2 эритмасининг электролизи тенгламасини тузинг. CuBr2 эритмасининг электролизи юқоридаги шарщнинг б ва в ҳолатлари бўйича содир бўлади CuBr2+H2O=Cu(катод)+Br2(анод)+H2O. Демак, бундай тузлар эритмаси электролиз қилинганда туз миқдори ҳам, эритма концентрацияси ҳам камаяди. 615. CuSO4 эритмасининг электролизи тенгламасини тузинг. CuSO4 эритмасининг электролизи юқоридаги шарщнинг б ва г ҳолатлари бўйича содир бўлади: 2CuSO4+2H2O=2Cu(кат)+O2(ан)+2H2SO4(эритмада). 616. Фарадей қонунлари қандай ифодаланади? Фарадейнинг 1-қонуни: Электролиз давомида электродларда ажралиб чиққан модда массаси электролит эритмаси орқали ўтган электр токи миқдорига тўғри пропорционал: m=kQ, бу ерда k-электрокимёвий эквивалент, Q-электр токи миқдори, Кл. У қуйидагига тенг: Q=It. Яъни электр токи миқдори эритма орқали ўтган ток кучи ва вақтга боғ лиқ. Электрокимёвий эквивалент эритма орқали 1 Кл ток ўтганда ажралган модда массасига тенг. У қуйидагича аниқланиши ҳам мумкин: k= . Бу ерда /-Фарадей сони, 96500 Кл. Э- элементнинг эквиваленти. Фарадейнинг 2-қонуни: Турли электролитлар эритмалари орқали бир хил миқдорда электр токи ўтса, электродларда ажралган моддалар массалари уларнинг кимёвий эквивалентларига тўғри пропорционал. Эритма орқали 1 / ток ўтганда 1 Э модда ажралади. 617. Электролиз мащсулоти массаси қандай аниқланади? Электролиз давом этган вақт(t), электролиз амалга оширилган ток кучи(I) берилган бўлса, электролизда ажралиб чиққан модда массаси қуйтдагича аниқланади: 1)Заряд миқдори аниқланади: Q=It, Кл. 2)Фарадей сони иштирокида пропорция тузилади: 1/ заряд ўтганда 1Э г модда ажралади, Q-----------------------x------------ x= модда массаси, г. Бу ерда Э-модданиг эквивалент массаси. Э= . Изоҳ: Агар газ моддалар ҳажмини аниқлаш талаб этилаётган бўлса, Э(Н2)=11,2 л, Э(О2)=5,6 л. 618. Электролиз давом этган вақт қандай аниқланади? Агар электролиз амалга оширилган ток кучи(I) ҳамда электролизда ажралиб чиққан модда массаси (m) берилган бўлса,электролиз давом этган вақт (t) қуйидагича аниқланади: 1)1Э г модда ажралиши учун 1/ заряд ўтиши керак, m г ---------------------------------х----------- х=Q 2)t= , сек. 619. Электролизда қўлланилган ток кучи қандай топилади? Агар электролизда ажралган модда массаси (m) ва электролиз давом этган вақт берилган бўлса, электролизда қўлланилган ток кучи қуйидагича аниқланади: 1)1Э г модда ажралиши учун 1/ заряд ўтиши керак, m г ---------------------------------х----------- х=Q 2)I= , А(ампер). Download 2.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling