Кимё фанидан абитуриентлар


И Ш қ О Р И Й - Е Р М Е Т А Л Л А Р


Download 2.95 Mb.
bet53/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

И Ш қ О Р И Й - Е Р М Е Т А Л Л А Р.
630. Ишқорий-ер металларга умумий тавсиф беринг. Ишқорий-ер металлар даврий жадвалда IIA гуруҳда жойлашган. Ишқорий-ер металлар деган ном Ве ва Mg га нисбатан қўлланилмайди. Ве амфотер металл, қолган барчаси типик металлар. Барчасининг ташқи қобиғи ns2 кўринишда. Валентликлари ўзгармас II, оксидланиш даражалари +2.
631. Ишқорий-ер металларнинг табиатда учраши. Ишқорий-ер металлар ичида табиатда энг кўп тарқалгани Са ва Mg. Уларнинг миқдори 2-2,5 % атрофида. Ишқорий-ер металлар табиатда эркин ҳолатда учрамайди, фақат бирикмалар ҳолида учрайди. Асосий бирикмалари: СаСО3-мармар, бўр, оҳактош, СаСО3·MgCO3-доломит, MgCO3-магнезия, Ca3(PO4)2-апатит.
632. Ишқорий-ер металларнинг олиниши. Ишқорий-ер металлар асосан электролиз усулида олинади. Электролиз учун уларнинг галоидлари суюқланмаларидан фойдаланилади: СаCl2 Са+Cl2.
633. Ишқорий-ер металларнинг кимёвий хоссалари. Ишқорий-ер металларнинг фаоллиги ишқорий металларникидан камроқ. Оддий ҳароратда Ве ва Mg нинг сирти оксид парда билан, қолганлариники гидроксид ва
карбонат парда билан қопланади. Шунинг учун Са ва Ва керосин остида сақланади. Улар учун хос реакциялар:
а)бирикиш: 2Ме+O2=2MeO; 3Me+N2=Me3N2; Me+S=MeS; Me+Cl2=MeCl2; (Ca,Ba)+H2=MeH2.
б)ўрин олиш: Me+2H2O=Me(OH)2+H2; Me+H2SO4=MeSO4+H2; Be+2KOH=K2BeO2+H2.
в)оксидланиш-қайтарилиш: 4Me+10HNO3=4Me(NO3)2+NH4NO3+4H2O 4Me+5H2SO4=4MeSO4+H2S+4H2O
634. Ишқорий-ер металларнинг оксидлари. ВеО-амфотер оксид, қолганлари асосли оксидлар. ВеО сувда эримайди,
MgO бироз эрийди, қолганлари шиддат билан бирикади: MeO+H2O=Me(OH)2. Оксидларга хос реакциялар: MeO+CO2=MeCO3; MeO+SO3=MeSO4 BeO+2KOH=K2BeO2+H2O; MgO+H2SO4=MgSO4+H2O
635. Ишқорий-ер металларнинг гидридлари. Ишқорий-ер металларнинг гидридлари ионли боғ ланишга эга. Сув ва кислоталар таъсирида парчаланади: СаН2+2Н2О=Ca(OH)2+2H2; BaH2+2HCl=BaCl2+2H2.
636. Ишқорий-ер металларнинг гидроксидлари. Ве(ОН)2-амфотер хоссага эга. У кислота ва ишқорларда эрийди:
Be(OH)2+2HCl=BeCl2+2H2O Be(OH)2+2KOH=K2BeO2+2H2O. Ҳосил бўлган тузлар бериллатлар деб аталади. Mg(OH)2-сувда эримайдиган асос.Кислоталарда эрийди: Mg(OH)2+2HCl=MgCl2+2H2O. қиздирилганда парчаланади: Mg(OH)2=MgO+H2O. қолган металларнинг асослари сувда эрийди ва ишқорлар ҳосил қилади. Улар кислоталар ва уларнинг ангидридлани билан таъсирлашади: Са(ОН)2+SO3=CaSO4+H2O Са(ОН)2+H2SO4=CaSO4+2H2O
Бу асослар ўртача қиздирилганда парчаланмайди.
637. Ишқорий-ер металларнинг тузлари. IIA гуруҳ металларининг барча нитратлари, кальций ва магнийнинг
фторидидан бошқа барча галогенидлари сувда эрийди, барчасининг карбонатлари, силикатлари ва фосфатлари эримайди. Бериллий ва магнийдан бошқаларининг сульфатлари эримайди. Сульфатларнинг эрувчанлиги Ве дан Ва га томон камаяди. Сульфатлар ва хлоридлари кристаллгидрат ҳосил қилади, карбонат ва фосфатлари кристаллгидрат ҳосил қилмайди. Бериллий ва барийнинг барча тузлари заҳарли. Бериллий бирикмалари ширин таъмли, шунинг учун у дастлаб кашф этилган вақтда глициний деб аталган.
638. Ишқорий-ер металларнинг пероксидлари. Ишқорий-ер металлардан Са ва Ва пероксид ҳосил қилади. Пероксидлар гидролизга учрайди: СаО2+2H2O=Ca(OH)2+H2O2. қиздирилса, парчаланади: 2СаО2=2СаО+О2.
639. Сувнинг қаттиқлиги ва унинг турлари. Сувнинг қаттиқлигини ундаги Ca+2 ва Mg+2 тузлари келтириб чиқаради. Сувнинг қаттиқлиги икки хил бўлади: вақтинча ва доимий а)вақтинча(муваққат, карбонатли) қаттиқликни Са(НСО3)2 ва Mg(HCO3)2 тузлари келтириб чиқаради. б)доимий(карбонатсиз) қаттиқликни CaSO4, MgSO4 ва бошқа сувда эрувчан тузлар келтириб чиқаради.
640. Сувни юмшатиш усуллари. Муваққат қаттиқликни йўқотиш усуллари қуйидагилар:
а)қайнатиш: Ме(НСО3)2=МеСО3↓+H2O+CO2. б)оҳак усули: Ca(HCO3)2+Ca(OH)2=2CaCO3+2H2O
Доимий қаттиқлик сода усулида йўқотилади: MeSO4+Na2CO3=MeCO3↓+Na2SO4.

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling