А Л Ю М И Н И Й.
641. Алюминийга умумий тавсиф беринг. Алюминийнинг даврий жадвалдаги ўрни 3 давр, III A гуруҳ. Тартиб рақами 13,
нисбий атом массаси 27. Атом таркиби 13р, 13е, 14n. Ташқи қобиғи 3s23p1. Валентлиги ўзгармас III, оксидланиш даражаси +3.
642. Алюминийнинг табиатда учраши. Алюминий табиатдаги миқдори жиҳатидан барча элементлар ичида 3-,
металлар ичида 1-ўринни эгаллайди. У Ер қобиғи массасининг 8,8% ини ташкил этади. Алюминий табиатда эркин ҳолатда учрамайди, фақат бирикмалар ҳолида учрайди. Унинг энг муҳим бирикмалари қуйидагилар: .
643. Алюминийнинг олиниши. Саноатда алюминий электролитик усулда олинади. Бунда тоза алюминий
оксидни электролиз қилиш ноқулай, чунки у 2080оС да суюқланади. Унинг суюқланиш ҳароратини пасайтириш учун унгша криолит Na3AlF6 қўшиб сўнг электролиз қилинади: 2Al2O3 4Al+3O2
644. Алюминийнинг кимёвий хоссалари. Алюминий сирти ҳавода мустащкам оксид парда билан, сувда гидроксид парда билан қоплангани учун кимёвий жиҳатдан анча пассив. Агар унинг сирти тозаланса, турли реакцияларга осон киришади. Al га хос реакциялар: а)бирикиш: 4Al+3O2=2Al2O3; 2Al+3Cl2=2AlCl3; 2Al+3S=Al2S3; 4Al+3C=Al4C3; Al ва J2 нинг бирикиш реакцияси учун бир томчи сув катализатор саналади. б)ўрин олиш: 2Al+3H2O=2Al(OH)3+3H2;
2Al+3H2SO4=Al2(SO4)3+3H2; 2Al+2NaOH+8H2O=2Na[Al(OH)4++3H2;
645. Алюминий оксиднинг олиниши. Алюминий оксид қуйидаги реакциялар асосида олиниши мумкин:
4Al+3O2=2Al2O3; 2Al(OH)3=Al2O3+3H2O
646. Алюминий оксиднинг хоссалари. Алюминий оксид амфотерлиги учун ҳам кислота, ҳам асосларда эрийди:
Al2O3+6HCl=2AlCl3+3H2O Al2O3+2KOH=2KAlO2+H2O Aлюминий оксиднинг зичлиги алюминийникидан катта, суюқланиш ҳарорати ҳам алюминийникидан юқори. Шунинг учун у алюминийни занглашдан сақлайди.
647. Алюминий гидроксиднинг олиниши. Алюминий гидроксид сувда эримайди. Шунинг учун у ион алмашиниш
реакциясида ҳосил қилинади: AlCl3+3KOH=Al(OH)3+3KCl.
648. Алюминий гидроксиднинг хоссалари. Алюминий гидроксид амфотер хоссага эга. Шунинг учун у ҳам кислота, ҳам
асосларда эрийди: Al(OН)3+3HCl=AlCl3+3H2O Al(OН)3+KOH=KAlO2+2H2O. қиздирилганда парчаланади: 2Al(OH)3=Al2O3+3H2O
Do'stlaringiz bilan baham: |