Кимё фанидан абитуриентлар


И Ш қ О Р И Й М Е Т А Л Л А Р


Download 2.95 Mb.
bet52/71
Sana21.08.2023
Hajmi2.95 Mb.
#1668945
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   71
Bog'liq
Kimyo qo\'llanma 1-qism

И Ш қ О Р И Й М Е Т А Л Л А Р.
620. Ишқорий металларга умумий тавсиф беринг. Ишқорий металлар даврий жадвалнинг IA гуруҳида жойлашган. Уларга литий Li, натрий Na, калий K,рубидий Rb, цезий Cs, франций Fr киради. Барчасининг ташқи қобиғи ns2 кўринишида. Валентликлари доимий I. Оксидланиш даражалари +1.
621. Ишқорий металларнинг табиатда учраши. Ишқорий металлар ичида табиатдаги миқдори бўйича энг кенг тарқалганлари натрий ва калий. Улар ҳар бири Ер қобиғи массасининг ўртача 2,5 % ини ташкил этади. Ишқорий металлар табиатда фақат бирикмалар ҳолида учрайди. Асосий бирикмалари: NaCl-ош тузи,тоштуз ёки галит, KCl·NaCl-сильвинит, KCl·MgCl2-карналлит, Na2SO4·10H2O-мирабилит ёки Глаубер тузи, NaNO3-Чили селитраси, Na3AlF6-криолит.
622. Ишқорий металларнинг олиниши. Ишқорий металлар улар галоидларининг суюқланмала-
рини электролиз қилиб олинади: 2NaCl 2Na+Cl2.
623. Ишқорий металларнинг физик хоссалари. Ишқорий металлар юмшоқ, пичоқ билан осон кесилади.
Li~Na~K~Rb~Cs~Fr қаторида қорий металларнинг зичлиги ортиб боради, НЭМ, суюқланиш ва қайнаш ҳароратлари ҳамда ионланиш энергиялари камайиб боради.
624. Иш металларнинг кимёвий хоссалари. Ишқорий металлар жуда фаол. Очиқ ҳавода уларнинг сирти дарҳол оқиш кулранг парда билан қопланади. Бу парданинг таркиби Ме2О, МеОН, Ме2СО3 лар аралашмасига жавоб беради(литийда Li3N ҳам бор). Шунинг учун улар керосин остида сақланади. Ишқорий металлар учун қуйидаги реакциялар хос:
1)бирикиш: а)6Me+N2=2Me3N; бу реакцияга оддий ҳароратда фақат литий киришади, қолганлари қиздирилганда.
б)4Me+O2=2Me2O; бу реакцияда фақат литий оксид ҳосил қилади, қолганлари пероксид. в)2Me+S=Me2S; 2Me+Cl2=2MeCl; 3Me+P=Me3P 2Me+H2=2MeH; 2)ўрин олиш: 2Me+2H2O=2MeOH+H2; 3)оксидланиш-қайтарилиш: 8Me+5H2SO4=4Me2SO4+H2S+4H2O 8Me+10HNO3=8MeNO3+NH4NO3+3H2O
625. Ишқорий металларнинг оксидлари. Ишқорий металлар асосли оксид Ме2О ҳосил қилади. Уларга ишқорлар МеОН мос келади. Ишқорий металлар оксидлари сувда ва кислоталарда осон эрийди: K2O+H2O=2KOH; K2O+2HCl=2KCl+H2O. Кислотали оксидлар билан таъсирлашади: К2О+СО22СО3. Оксидлар ионли тузилишга эга.
626. Ишқорий металларнинг гидридлари. Ишқорий металларнинг гидридлари МеН ионли тузилишга эга. Улар сув ва кислоталар билан таъсирлашади: NaH+H2O=NaOH+H2; NaH+HCl=NaCl+H2O.
627. Ишқорий металларнинг гидроксидлари. Ишқорий металларнинг гидроксидлари қуйидаги усулларда олиниши мумкин: а)2Na+2H2O=2NaOH+H2; б)K2O+H2O=2KOH в)KH+H2O=KOH+H2.
Уларнинг асос хоссалари литийдан францийга томон ортади. Гидроксидлар учун қуйидаги реакциялар хос:
а)алмашиниш: 2KOH+CO2=K2CO3+H2O 2KOH+CuCl2=Cu(OH)2+2KCl
б)нейтралланиш: KOH+HNO3=KNO3+H2O
628. Ишқорий металларнинг тузлари. Ишқорий металларнинг деярли барча тузлари сувда яхши эрийди. Уларнинг кучсиз кислоталар билан ҳосил қилган тузлари(карбонат, сульфид, сульфит, силикат) эритмалари ишқорий муҳитга эга. Ишқорий металлар галогенидлари, сульфатлари, сульфидлари, фосфатлари ўртача қиздирилганда парчаланмайди. Карбонат, гидрокарбонат, сульфит, нитратлари парчаланади: Ме2СО3=Ме2О+CO2; 2MeHCO3=Me2CO3+H2O+CO2;
Ме23=Ме2О+SO2; 2MeNO3=2MeNO2+O2. Тузларининг ишлатилиши: NaCl-ош тузи, NaNO3 ва KNO3-селитралар Na2CO3-кальцинациланган сода, Na2CO3·10H2O-кристалл сода, NaHCO3-ичимлик сода, K2SO4-минерал ўғит, K2CO3-поташ, совун пишириш Ва шиша тайёрлашда ишлатилади ,K3PO4-минерал ўғит.
629. Ишқорий металларнинг пероксидлари. Ишқорий металлар кислород билан бирикканда пероксид Na2O2 ёки супероксид К2О4 ҳосил қилиши мумкин. Пероксидлар парчаланади: 2Na2O2=2Na2O+O2.
Улар ҳавони регенерация қилиш хусусиятига эга: 2Na2O2+2CO2=2Na2CO3+O2. Супероксидлар кучли оксидловчи моддалар. Улар қиздирилганда ёки зарб таъсиридан портлаши мумкин.

Download 2.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling