Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
4-босқич. Дарснинг шакли, усул ва воситаларини танлаш каби ҳаракатлар амалга оширилади. Дарснинг шакли, усул ва воситалари таълим жараёнининг муваффақиятини таминлашга олиб келади. Улар ёрдами билан фаннинг мавзуси борасидаги назарий билимлар таълим олувчиларга узатилади. Муайян дарс учун мақбул деб топилган шакл, усул ва воситаларнинг белгиланиши таълим жараёнини самарадорлигини таъминлайди.
Педагогик теxнологияларнинг асосий моҳияти айнан ана шу босқичда очиб берилади. Таълим олувчиларни ижодий изланиш, фаоллик, эркин фикр юритишга йўналтирувчи ўқитиш шакли, усул ва воситаларининг тўғри танланиши дарснинг қизиқарли, баҳс-мунозараларга бой бўлиши, ижодий тортишувларнинг юзага келишига туртки бўлади. Мана шу ҳолатдагина таълим олувчилар ташаббусни ўз қўлларига олади, педагогнинг зиммасида эса уларнинг фаолиятини маълум йўналишга солиб юбориш, умумий фаолиятни назорат қилиш, мураккаб вазиятларда йўл-йўриқ кўрсатиш, маслаҳатлар бериш ҳамда улар фаолиятини баҳолаш каби вазифалар қолади. 5-босқич. Таълим олувчилар томонидан билим, малака, кўникмаларнинг ўзлаштирилиши учун етарли дея белгиланган вақт ҳажми, яъни уларда муайян мавзу юзасидан маълум тушунча, кўникма ва малакаларнинг қанча вақт оралиғида ўзлаштирилиши мумкинлиги аниқланади. 6-босқич. Топшириқлар тизими ишлаб чиқилади. Босқич натижаси сифатида ишлаб чиқилган топшириқлар тизимининг самарадорлигига алоҳида эътибор бериш талаби мазкур босқичнинг асосий шарти ҳисобланади. 7-босқич. Таълим олувчиларнинг умумий фаолиятларини назорат қилиш ва тест тизимини ишлаб чиқиш каби вазифалар амалга оширилади. Назарий ва амалий жиҳатдан тўғри бўлган тест тизимининг ишлаб чиқилиши уларнинг мавзу юзасидан маълум тушунчаларни ўзлаштириш, шунингдек, амалий кўникма ва малакаларни шакллантира олганлик даражаларини аниқ ва xолис аниқлай олиш имконини беради. 8-босқич. Яратилган лойиҳанинг ўқув жараёнига татбиқ этилиши, ўқитиш жараёнининг якуний даражасини ўрганиш билан якунланади. Мазкур босқичда бу жараённинг умумий аҳволи, эришилган ютуқ ҳамда йўл қўйилган камчиликлар, уларнинг юзага келиш сабаблари таҳлил этилади, навбатдаги дарсда содир бўлган камчиликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling