Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарс лойиҳасини амалга оширишда қуйидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилади
Педагогик технологиялар таълим жараёнини аниқ мақсадга мувофиқ аввалдан пухта асосланган лойиҳа ёрдамида ташкил этилиши бўлиб, лойиҳа мазмунида таълим олувчилар томонидан материалларни ўзлаштиришга нисбатан сезиларли таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи таъсирлар, шунингдек, зиддиятли вазиятларнинг юзага келиш эҳтимоли инобатга олинади.
Лойиҳалаш мўлжалланган мақсад ва уни амалга ошириш усули ва воситалари йиғиндисини аниқлашдан иборат. Бу блок доирасида таълим технолгиясини амалга ошириш вақтини аниқлаш, ўқув материалларини таҳлил этиш, мақсад ва дидактик вазифаларни ажратиб олиш, ўқув материалларини маълум тизимга келтириш ва вақт бўйича тақсимлаш, билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш босқичлари, шунингдек, шахснинг сифат ва фазилатларини ривожлантиришни аниқлаб олиш ҳамда таълим олувчиларни қизиқтириш усули ва воситаларини аниқлаш кетма-кетлигида операциялар амалга оширилади. Дарс лойиҳасини амалга оширишда қуйидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилади: - ўрганилаётган мавзу бўйича мақсад, вазифалар билан таълим олувчиларни олдиндан таништириш, муаммо, топшириқларни, шунингдек, мустақил ишларни, уларни бажариш тартиби, вақтини эълон қилиш, мавзуни тўлик ўзлаштириш бўйча кўрсатмалар бериш, ўзлаштириш мезонларини айтиб бериш; - таълим олувчиларнинг фаол, мустақил фаолиятини рағбатлантириш, улар диққатини мавзу мазмунига жалб этиш, қизиқиш ҳамда муаммоларни бажаришга эҳтиёж уйғотиш, мавзу бўйича маълумотлар тўплаш, улар юзасидан жорий назоратни ташкил этиш, мавзуни тўлиқ ўзлаштиришга оид ўзгартириш, қўшимча, тузатишларни белгилаш; - мавзу бўйича тўпланган билимларга ишлов бериш, дарс жараёнида кутилган ва кутилмаган, режалаштирилган ва тасодифий ходисалар учраб туради, олинган натижаларга асосланиб лойиҳага янги ўзгартириш, қўшимча, тузатишлар киритилади, эришилган натижалар кафолатланган натижа билан таққосланади. - мавзу бўйча умумий хулосалар чиқариш, чиқарилган хулосаларни турли ҳолатларига татбиқ қилиш, назорат турлари натижаларига кўра мавзу бўйча ахборот тўплаш, уларга ишлов бериш жараёнида таълим олувчилар эришган ютуқларни таҳлил қилиш, уларнинг билим, кўникма, малакаси, ижодий фаолият тажрибаси, муносабатларидаги камчилакларини кўрсатиш, хар бир таълим олувчига якуний назоратгача бажарадиган қўшимча топшириқлар бериш, уларни материалларни янада атрофлича эталон даражасида ўзлаштиришга рағбатлантириш; - якуний назоратнинг асосий функцияси таълим олувчиларнинг маълумот ва дарс мазмуни элементларини эталон даражасида ўзлаштиришларини аниқлаш, ундан паст ўзлаштирганларни огоҳлантириш, қўшимча топшириқлар бериш. Олинган ахборотни таҳлил қилиб, зарур холларда келгусидаги харакатларга ўзгартиришлар киритилади ва ниҳоят, қўйилган мақсад ва олинган натижаларнинг мослиги ҳақида хулоса чиқарилади, ҳар қандай мақсадга эришишда вазият бевосита натижаларнинг мослиги ҳақида хулоса чиқарилади Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling