Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Лойиҳалаш усулини қўллаб ўқитиш технологияси


Download 1.43 Mb.
bet37/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Лойиҳалаш усулини қўллаб ўқитиш технологияси. Педагогик жараён чизмаси асосида дарс олиб борилади ва технологик харита тузилади. Унинг мақсади таълим олувчининг ижтимоий-маданий муҳитда лойиҳалаш фаолиятига фаол киришиши учун ўзининг мавжуд билимларини фаоллаштиришга ва янгиларини олишга йўналтирилган.
Муайян ўқув дарси жараёнининг лойиҳасини ишлаб чиқиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
1-босқич. Ўқув фанининг мундарижасидан жой олган мавзу ёки фаолият мазмунига доир манбаларни ўрганиш, чунончи, материалларни йиғиш ва уларни моҳияти билан танишиб чиқиш, уларда илгари сурилган ғояларни умумлаштиришдан иборат. Мазкур манбалар моҳиятини ўрганиб чиқиш педагог учун таълим олувчилар эътиборига тақдим этилаётган мавзу xусусида уларга батафсил, мукаммал маълумотларни бера олиш, таълимнинг умумий жараёнини тасаввур этиш имконини бера олади.
2-босқич. Фаннинг мавзуси юзасидан ягона, умумий мақсадни аниқ белгилаш, умумий мақсад доирасида кичик бўлимлар бўйича ҳал этилувчи xусусий мақсадларни ҳам белгилаш, таълим мақсадига эришиш йўлида ижобий ҳал этилиши лозим бўлган вазифаларни ишлаб чиқишга йўналтирилган. Таълим мақсади ва вазифаларининг аниқ, пуxта белгилаб олиниши таълим берувчи, шунингдек, таълим олувчилар фаолиятини муайян йўналишга солиш, таълим мақсадига эришишда вақтдан унумли фойдаланиш, таълим жараёнида юзага келиши мумкин бўлган дидактик ва тарбиявий муаммоларнинг олдини олиш, мавжуд шарт-шароитлардан оқилона фойдаланишга замин ҳозирлайди.
3-босқич. Таълим мақсади ва вазифаларига таянган ҳолда ўқув жараёнининг мазмунини ишлаб чиқишдан иборат. Таълим жараёни ўқув материали мазмунини ёритишга xизмат қилувчи муайян мавзу бўйича назарий ва амалий билимлар мажмуини ифода этиш имконини беради. Таълим мазмунида, шунингдек, таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган тушунча, кўникма ҳамда малакаларининг xажми ҳам ўз ифодасини топа олиши керак. Зеро, таълим мазмунинг ғоявий жиҳатдан мукаммаллиги таълим олувчилар томонидан муайян билим, кўникма ҳамда малакаларнинг ўзлаштирилиш даражаси билан белгиланади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling