Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet53/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Қизиқиш ва уни бошқариш. Психологияда қизиқиш деганда одатда, одамнинг билиш жарёни билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларининг ҳиссий йўл билан намоён бўлиши тушунилади. Қизиқиш шахснинг у ёки бу соҳага танлаб муносабатда бўлиш хусусиятидир. Таълим олувчи онгида вужудга келган билиш эҳтиёжларини ўз вақтида тўла қондириш мавжуд билимлардаги камчиликларни бартараф қилишга, янги шароитга мослашишга, унинг учун аҳамиятли бўлган далиллар билан танишишга ва англаб олишга ёрдам беради. Таълим олувчиларнинг қизиқиши бевосита ва бавосита бўлиши мумкин. 
Бевосита қизиқишлар - воқеликнинг, ҳодиса ва жисмларнинг эмоционал жозибалилиги, ҳис-туйғуга эга бўлишлигига, ташқи таъсирга берилувчанлиги туфайли вужудга келади. Бавосита қизиқишлар - ўрганилаётган нарсанинг маъноси билан унинг таълим олувчи фаолияти учун аҳамияти мос тушган тақдирда пайдо бўлади ва у ақлий меҳнатни онгли идора қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Педагог таълим олувчиларни фақат қизиқтирган нарсалар билан шуғулланишга жалб этиш билан чегараланиб қолмасдан, балки уларнинг қизиқишларини чуқурлаштириши, фаоллаштириши, бошқариш усуллари билан қуроллантириши, қизиқмаган предметлари билан ҳам шуғулланишга ўргатиб бориши зарур. Бунинг учун таълим олувчиларда қийинчиликларни енга олиш уқувини, ўз-ўзини қўлга олиш фазилатини шакллантириш мақсадга мувофиқ.
Таълим олувчиларга ҳамма учун бир хил даражада қизиқ бўлмаган турли предметлар материалларига тааллуқли мустақил топшириқлар бериш бу мақсадга эришишни таъминлайди. Топшириқлар ўзининг тузилиши ва олдига қўйган мақсади жиҳатидан турлича бўлиб, қизиқишни шахс томони-дан мустақил бошқаришга қаратилгандир.
Диққат ва уни бошқариш. Диққат билиш жараёнининг зарурий шартидир. Билиш жараёнларининг бирлиги, барқарорлиги, мазмундорлиги ва тизимлиги бевосита диққатга боғлиқ. Ҳар бир билиш жараёни фақат диққат ёрдамидагина рўёбга чиқа олади. Диққат пассив, кучсиз бўлган даврда билиш жараёни секинлашади. Таълим олувчининг диққати узоқ вақт давомида муайян вазифага қаратилган тақдирдагина билиш жараёни амалга ошади. Диққат фаоллигига кўра ихтиёрий, ихтиёрсиз, ихтиёрийдан кейинги, объектига қараб ташқи ва ички, фаолият шаклига кўра индивидуал, гуруҳий ва жамоавий турларга бўлинади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling