Дарсларда таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар. Бу талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- фундаментал фанлар ва аниқ касб соҳаси доирасида назарий ва амалий билимлар, касбий малака ва кўникмаларга эга бўлиш;
- касбий моҳирлик ва тафаккур доирасининг етарли шаклланганлиги;
- ташкилотчилик ва тадбиркорлик хислатларининг шаклланган бўлиши;
- давлатнинг тузилиши, унинг ижтимоий ва сиёсий ривожланиши ҳақида аниқ билимларга эга бўлиш.
- халқаро воқеа ва муаммоларни тушуна билиш, мустақил ва ижодий фикрлаш, фикрларини ёзма ва оғзаки равон баён этиш малакалари шаклланган бўлиши;
- турли вазиятларни танқидий баҳолаш, янгиликларга доимий интилиш, давлат тилида ёзма ва оғзаки равишда эркин мулоқотда бўлиш;
- умуминсоний фазилатларга эга бўлиш, ўз миллатини ва ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш;
- компьютерлар ва бошқа телекоммуникация воситаларидан фойдалана олиш.
- бошқа чет тилларини мукаммал билиш;
- ўзлаштирилган назарий билимларни амалиётга, бошланғич касбий кўникмаларни кундалик ҳаётга, турмушга татбиқ эта олиш;
- жисмоний бақувват, соғлом бўлиш, ҳарбий хизматга ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатишга лаёқатли бўлиш;
- маънавий, руҳий, жисмоний жиҳатдан ўзини ўзи доимо такомиллаштириш хислатларига эга бўлиш;
- билимларни доимо ошириб, янгилаб боришга интилиш;
- ўқув ва меҳнат фаолиятига ижодий, мустақил ёндашиш сифатларига эга бўлиш;
- мантиқий фикрлашнинг услублари ва усулларини билиш, уларни амалий фаолиятда қўллай олиш малакасига эга бўлиш;
- ҳуқуқий, иқтисодий билимлар асосига эга бўлиш;
- замонавий педагогик, ахборот воситалари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини мустақил эгаллаш;
- сиёсий, маънавий-ахлоқий маданиятга эга бўлиш;
- фуқаролик бурч ва маъсулият ҳислари шаклланган бўлиши;
- касбий фаолиятда экологик маъсулиятни ҳис қилиш, табиат муҳофазаси соҳасидаги билимларга эга бўлиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |