Малакалар кўчиш хусусиятига эга. Ушбу хусусият бир фаолият турида ўзлаштиришни бир мунча осонлаштиради Шу сабабли, таълим олувчиларни энг умумий ва типик фаолият турига оид кўникма ва малакалар билан қуроллантириш лозим. Фаолият турларининг психологик таркиби, мазмуни ва амалга ошириш усуллари малакаларнинг кўчиш шарти ҳисобланади. Мисол учун металлни арра ёрдамида қирқиш ва эговлашда унга босим бериш талаб этилади.
Бунда таълим олувчининг шароити асбоб-ускуналарни тутиши ва ҳаракатларини назорат қилиш бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Зубило ёрдамида металлни қирқиш, парчалаш, тўғрилаш, эгиш, ҳамда тоблашда зарбий ҳаракат асосий ҳисобланади. Асбобни тутиш, гавда ҳолати, ҳаракатларни умумий назорати бир хил бўлади.
Шунингдек, бошқа кўплаб ҳаракатларни бажаришда ҳам муайян ўхшашликлар мавжуд. Тараққий этаётган ишлаб чиқаришнинг илмий-техник асослари ишчиларнинг турли соҳалардаги меҳнатини мазмун жиҳатидан янада яқинлаштириб боради.
Малакаларнинг кўчишида уларни ўзлаштиришнинг моҳиятини англанганлиги муҳим аҳамият касб этади. Маълум бир малакани ўзлаштиришда таълим олувчи нафақат мос ҳаракатларни, балки уни муваффақиятга олиб келувчи усул ва йўлларни ҳам ўзлаштиради. Кейинги фаолиятида унинг илгариги тажрибаларидан фойдаланиши, йўл қўйилган хатоларни такрорламаслик ва бунинг натижасида янги малакаларни ўзлаштириши осонлашади.
Дарс жараёнини таълим назарияси фаолияти нуқтаи назаридан қараб чиқиб, олий таълим соҳасидаги барча дарсларни педагогик технология йўналишига ўтказиш ва уни амалга ошириш лозим.
Педагогик технологияни амалга оширишнинг умумлашган схемаси қуйидагича:
– умуммеҳнат ва касбий малакаларни ривожлантиришда ўқитиш воситаларини қўллашга оид таълим мазмунини ишлаб чиқиш:
– таълим олувчиларнинг истиқболини таҳлил қилиш, дарс жараёнида ҳал қилиниши лозим бўлган мақсад ва вазифаларни белгилаш;
– олий таълим муассасалари ўқув дастурларига педагогик технологияларни сингдириш;
– таълим олувчиларда кўникма ва малакаларни ривожлантиришга қаратилган машқлар тизимини ишлаб чиқиш;
– таълим олувчилар билим, кўникма ва малакаларининг сифатини назорат қилишни ташкил этиш ва тестлар тизимини ишлаб чиқиш;
– ишлаб чиқилган педагогик технологияни амалда синаш ва уни дарс дарсларига татбиқ этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |