ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРДА БИЛИМ, КЎНИКМА, МАЛАКАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ. ДАРСНИНГ АСОСИЙ КОМПОНЕНТЛАРИ
Фанлар бўйича билим, кўникма ва малакалар мазмуни, ҳажмини, уларни ўрганиш кетма-кетлиги белгиланади. Педагог ўз фанининг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ҳамда тармоқ стандартларига мувофиқ равишда шу фан таълим олувчиларда қандай кўникма ва билимларни шакллантиришдан келиб чиққан ҳолда ёзиб чиқади.
Кўникма – ҳаракатларни самарали бажариш имкониятидир; маълум даражада ўйлаб бажариладиган ҳаракатлар мажмуидир; қандайдир ҳаракатни янги шароитларда бажаришнинг усулидир; мураккаб тизимли психик ва амалий ҳаракатларга эга бўлиш демакдир. Кўникма бу ҳаракатдаги билим ҳисобланади.
Малака – юқори ўзлаштирилганлик даражасига эга бўлган ҳаракатлар йиғиндисидир; машқлар натижасида мустаҳкамланган ҳаракат усулидир; у билим ва кўникмалар заминида шаклланади.
Малакани шакллантиришнинг биринчи босқичида таълим олувчиларга ўзлаштиришлари лозим бўлган ҳаракатни бажариш тартиби тушунтирилади. Ҳаракатни бажариш усулини билиш амалда тўлақонли бажаришни таъминлай олмасада, унинг шаклланиши учун зарур омил бўлади. Таълим олувчида ҳаракатлар билан танишиш уни ўрганишга қадар, яъни, малака шакллангунга қадар амалга ошади, лекин ҳаракат вазифаси билан юзаки танишиш ва уни тавсифлаш малака шаклланиши учун етарли эмас.
Ҳаракатлар бажарилишини педагог раҳбарлигида чуқур ва мустаҳкам ўзлаштириш лозим. Ҳаракатларни бажаришга ўрганишнинг дастлабки босқичларида педагогнинг вазифаси ҳаракат тартибини тушунтириш, уларнинг амалий аҳамиятини кўрсатиш, таълим олувчилар билимларини чуқурлаштириш ва тизимлаштириш билан, бошқача қилиб айтганда, унга дарслар тавсифи, мақсади, қандай ўзлаштириш кераклиги тўғрисида аниқ билимлар бериш билан белгиланади.
Иккинчи босқич – малакалар шаклланиши асосини ташкил этувчи қоидаларни шакллантириш ва билимларни ўзлаштириш, қайта тиклаш босқичи ҳисобланади.
Учинчи босқич – навбатдаги дарсларни ўрганиш ва бажариш жараёнида турғунлашиб қолиши мумкин бўлган ҳаракатлар, бошланғич хатоликларни бартараф қилувчи намуналарни намойиш этиш босқичидир.
Педагог у ёки бу ҳаракатларни қандай амалга ошириш лозимлиги, иш жараёнида таълим олувчи дуч келадиган қийинчиликларни кўрсатиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |