Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Ўқув жараёнини ривожлантиришда хорижий тажрибалардан фойдаланиш


Download 1.43 Mb.
bet54/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Ўқув жараёнини ривожлантиришда хорижий тажрибалардан фойдаланиш. Ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, қаерда таълим ва тарбияга эътибор катта бўлса, ўша ерда тараққиёт, юксалиш бор. Шунинг учун республикамизнинг истиқболи узлуксиз таълимни қай даражада амалга оширилишига боғлиқ. Узлуксиз таълим барча фуқароларни тинимсиз ўқишини, изланишини, шахсни юқори малакали бўлишини талаб этади. Узлуксиз таълим тизимининг ҳаётга татбиқ этилиши республикада халқ таълими фаолиятини тубдан ўзгартиради хамда республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муҳим ҳисса қўшади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган узлуксиз таълимнинг устувор йўналишлари Президентимиз фармон ва қонунларида белгиланган қоидалар асосида ҳаётга татбиқ этилмоқда ҳамда амалиётга кенг жорий қилинмоқда.
Ўтказилган ислоҳотлар, самарали тажрибалар республикада таълимнинг давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш давр талаби эканлиги, бу ишни кечиктирмай амалга ошириш зарурлигини тақозо этади. Чунки таълим стандартлари шахс маълумотлилигининг давлат меъёрларини таъминлайди. Таълим стандартлари воситасида талабдаги маълумотлилик даражаси мувозанати сақланади, ривожлантирилади, жамият тараққиёти истиқболларига мувофиқлиги таъминланади.
Умуман олганда, мамлакатимизда мустақиллик туфайли ёш авлодда меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, ватанпарварлик, иймон-эътиқодлилик, ҳалоллик, ахлоқий поклик, одиллик, билимлилик, онглилик, дўстлик, байналмилаллик каби инсоний фазилатлар шаклланиб, ривож топмоқда.
Босқичли ўқитиш назарияси. Технологик билимларнинг узлуксизлиги. Таълимнинг асосий мақсади - замонавий илмий билимларни эгаллаган, мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечиш имкониятига эга бўлган маънавий жиҳатдан бой шахсларни шакллантиришдир. Жамият ривожланар экан, ҳаётий талабларнинг даражаси ҳам ортиб боради. Демак, илмий билимларнинг ҳажми кенгайиб, илмийлик даражаси чуқурлашиб борар экан, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни тезда ҳал этишга бўлган талаб янада кучайиб боради. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда таълим тизими бугунги кун талабини ҳисобга олган ҳолда эмас, балки келажак талабларини аниқлаган ва ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориши керак деган хулосага келамиз. Чунки, бугунги кун талаблари келажакда жамиятнинг асосий ўзагига айланади. Демак, таълим тизими талабаларни бугунги кундаги ҳаётга эмас, балки келажакдаги ҳаётга тайёрлаши лозим.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling