Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet68/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Дастурлаштирилган. Дарс материаллари алоҳида бўлакларга бўлинади; дарс жараёни кетма-кетликларга бўлинади; дарс материали маълум бўлакларда фикрлаб ўзлаштиришга мослаштирилади; таълим олувчининг ҳар бир ҳаракати назоратда бўлади; таълим олувчи вазифани бажариши билан ўзлаштириш учун навбатдаги вазифани олади ва қунт билан ўзлаштиради; таълим олувчига нотўғри жавоби кўрсатилади; дарсда ҳар бир таълим олувчи мустақил ишлайди, дарс материалини ўз имконияти даражасида ўзлаштиради; барча назорат учун берилган вазифани бажаради, натижа таълим олувчига ҳам, педагогга ҳам маълум бўлади.
Компьютерли ўқитиш. Унинг ёрдамида дарс мазмунини ўрганиш, кетма-кетлигини ишлаб чиқиб, пировард мақсадга эришиш йўлларини кўрсатиш имкони туғилади. Дарс жараёнини олиб бориш, назорат этиш, натижаларини коррекция қилиш, бошқариш, керакли маълумотларни тўплаб бориш осон кечади. Компьютер ёрдамидаги дарснинг сифат кўрсаткичи иккита асосий омил билан аниқланади: ўқув дастурларининг сифати; компюьтер техникаси сифати ва унинг имкониятлари.
Дарс шакллари. Анъанавий, якка тартибли, ноанъанавий шаклларидан бири бўлиши мумкин.
Анъанавий. Янги билимларни баён қилиш, ўтилган материалларни мустаҳкамлаш, билим, кўникма ва малакаларни текшириш, кириш, такрорий, умумлашма ва аралаш дарслар.
Якка тартибли. Репититорлик таълим.
Ноанъанавий. Маъруза, семинар, лаборатория дарслари, баҳс-мунозара, давра столи, викторина, матбуот конференцияси, мўъжизалар майдони кабилар.
Дарс усуллари. Намойиш ва оғзаки баён.
Дарс методлари. Мақсадга тез эришиш учун педагог қандай ўқитиш методларидан фойдаланиши кераклиги кўрсатилади, лекин бу ҳолатда педагогни чегаралаб қўймаслик лозим, чунки у ижодий фаолият кўрсатиб келтирилган методларни қўллаш имкониятига эга бўлиши керак. Бунда анъанавий, замонавий, интерфаол усуллардан ўтилаётган мавзунинг таълим олувчилар томонидан самарали ўзлаштирилишига хизмат қиладиганини оқилона танлаш лозим.
Дарсларда фойдаланиш мумкин бўлган ўқитиш технологиялари ва воситалари.
Креатив, лойиҳалаш, муаммоли, информацион ва телекоммуника-цион, автоматлаштирилган, программалаштирилган. Булардан биттасини танлаш мумкин.
Креатив. Таълим олувчи ижодий фикрлашини узлуксиз шакллантириб борувчи ва қобилиятини ривожлантирувчи технология. Унинг мақсади таълим олувчида ижодкорликни уйғотиш ва унинг ўзида мавжуд бўлган ижодий имкониятни ривожлантириш.
Лойиҳалаш. Педагогик жараён чизмаси асосида дарс олиб борилади ва технологик харита тузилади. Унинг мақсади таълим олувчининг ижтимоий - маданий муҳитда лойиҳалаш фаолиятига фаол киришиши учун ўз билимларини фаоллаштиришга ва янгиларини олишга йўналтирилган.
Муаммоли. Ривожлантирувчи ўқитиш технологияси бўлиб, бунда фаоллик рағбатлантирилади ва фикрлаш шакллантирилади. Муаммоли ўқитиш моҳияти педагог томонидан таълим олувчининг ўқитишда муаммоли вазиятларни ташкил этиш ва ўқув, ҳаётий масалалар, муаммолар ва саволларни ечиш йўли билан янги билимларни ўзлаштириш фаолиятини бошқаришдан иборат.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling