Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
Мунозара. Таълим олувчиларга муайян муаммо бўйича тўлиқ ахборотлар етказилади, мунозара учун танланган мавзуни таълим олувчилар аёвсиз “ҳужум” қиладилар ва пировард натижада муаммога тегишли маълумотларни атрофлича ўрганади. Ўтказиш тартиби қуйидагича: мунозара олиб борувчи - бошловчи мавзуни олдиндан танлайди ва таълим олувчиларни таклиф этади. Бошловчи таълим олувчиларга “ақлий ҳужум” топшириғини беради ва унинг қоидаларини тушунтиради: бошловчи котибини тайинлайди ва у юзага келган барча ғояларни ёзиб боради.
Агар бирор бир киши томонидан “ақлий ҳужум”ни ўтказиш қоидалари бузилса, бошловчи зудлик билан муҳокамага аралашади. Бошловчи иштирокчиларнинг танқидий тафаккури “чархланиши” учун қисқача танаффус эълон қилади. Кейин иккинчи босқич бошланади. “Ақлий ҳужум” таълим олувчилари гуруҳланади ва биринчи босқичда билдирган ғояларини мустаҳкамлайдилар. Ғоялар гуруҳ бўйича бирлаштирилиб, муаллифлар уларни таҳлил қилишга киришадилар ва натижада ўртага қўйилган муаммонинг ечимига тегишли бўлган фикрларгина ажратиб олинади. Бошловчи мунозарага якун ясайди. Кубик. Кўрилаётган масалани турли томондан, қадамма-қадам, осондан - қийинга томон йўналишда тасаввур этиш имкониятини беради. Кубик муайян топшириқни ифодалайди: Бу нима? Кўрилаётган нарсани ранги, ўлчамлари, шаклини тасаввур этинг, эсланг ва ёзма равишда таърифланг? Таққосланг: У нимага ўхшайди, нимадан фарқ қилади? Ассоциация: Таассуротингизни изоҳланг? У сизни нима тўғрисида ўйлашга мажбур қилди? Ҳаёлингизга нима келди? Таҳлил қилинг: Бу нимадан ва қандай ясалган? Қандай қисмлардан тузилган? Нималардан ташкил топган? Қўлланг: Бу нимага ярайди? Уни қаерда қўллаш мумкин? “Ҳа” ва “Йўқ” ларни асосланг: Бунда ишончли далиллар ва асословчи фикрларни айтинг. Лойиҳа. Бу таълим олувчиларнинг якка ёки гуруҳларда белгиланган вақт давомида мавзу бўйича ахборот йиғиш, тадқиқот ўтказиш ва амалга ошириш ишларини олиб боришдир. Таълим олувчилар режалаштириш, қарор қабул қилиш, амалга ошириш, топшириш, хулоса чиқариш ва натижаларни баҳолаш жараёнларида иштирок этадилар. Педагог “Лойиҳа усули”ни қўллаш учун топшириқларни ишлаб чиқиш, лойиҳа ишини дарс режасига киритиш, топшириқни таълим олувчиларнинг имкониятларига мослаштириб, уларни лойиҳа иши билан таништириш, жараённи кузатиб туриш ва топшириқни мустақил бажара олишларини таъминлаши лозим. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling