Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet90/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Тақдимотни ўтказиш: Мана тақдимот вақти ҳам етиб келди. Ўзингизни бўш қўйинг. Тақдимот жараёнида Сиз қанчалик кўп сўзласангиз, шунчалик ўзингизга нисбатан ишонч уйғонади. Аудиториянинг Сизга нисбатан қизиқиши қанчалик ортиб борса, шунчалик ўзингизни эркин тутасиз. Нутқ сўзлашдан олдинги ҳаяжон бу табиий бўлиб, у соғлом ва бебаҳодир. Ҳаяжон-бу, Сизнинг ҳамкорингиз, усиз ҳақиқий, ёрқин нутқ чиқмаслиги мумкин. Натижали нутқ сўзлари Сиздан кўп ҳаракат қилишни талаб этади. Чуқур нафас олинг. Ўзингизни бўш қўйиб, ўзингизни худди тайёргарлик жараёнида тутгандек ҳис этинг.


Функционал – фойдали таҳлил. Усулни Пермлик муҳандис Ю.М.Соболев ва Л.Майез бошчилигидаги Американинг «Женерал электрик» фирмасининг муҳандислари ишлаб чиққанлар. Бу техник объектларнинг техник-иқтисодий методи бўлиб, уларнинг истеъмолчилик ўзига хослиги ва бу ўзига хосликни таъминловчи чиқимлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашга хизмат қилади. Бу усулнинг моҳияти шундаки, объектга бажарилиши лозим бўлган амаллар ва истеъмолчи талаблари нуқтаи назардан ёндашади. Бу усул бир қатор мураккаб конструкцияларга ишлов бериш, уларнинг технологиклиги, самарасиз чиқимларга қарши «марказлашган ҳужум» ташкил этиш, моддий ва меҳнат омилларидан самарали фойдаланишни оширишни ҳал қилишда иқтисодий самарадор ҳисобланади. Мамлакатимиздаги илмий ташкилотлар ва корхоналарнинг хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини маблағ билан таъминлашга ўтилиши бундан кенг фойдаланиш лозимлигини кўрсатади.
Шунингдек, функционал-фойдали таҳлил асослари бўлғуси мутахассис- тадқиқотчиларга (конструкторлар, технологлар) дарс сифатида ўтилиши лозим. Бу эса битирувчиларнинг бориб ишлайдиган илмий ташкилот (корхона)да маҳсулотлар тузилишини, уни тайёрлаш технологиясини яхшилашнинг аниқ-равшан йўлларини аниқлашга янги имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқариш ва ускуналарни ишлатиш ҳамда ортиқ даражадаги сарф-ҳаражатларни бартараф қилишга имкон беради. Функционал-фойдали таҳлил нуқтаи назардан қаралганда, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барча сарф-ҳаражатлари фойдали ва фойдасиз ҳамда ортиқча деб тақсимланади. Кейингилари яққол кўриниб турган ва беҳуда сарфлардир. Бу усул бўйича ўқитишнинг самарадорлигини ошириш учун мамлакат таълим муассасаларида тўпланган тажрибалардан фойдаланиб, функционал-фойдали таҳлил ва конструкцияларнинг технологиклиги бўйича махсус курслар ишлаб чиқиш зарурдир.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling