Kимёвий анализнинг метрологик асослари режа: Кимёвий анализинг босқичлари


Download 50.13 Kb.
bet1/14
Sana25.02.2023
Hajmi50.13 Kb.
#1229546
TuriАнализ
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
KИМЁВИЙ АНАЛИЗНИНГ МЕТРОЛОГИК АСОСЛАРИ


KИМЁВИЙ АНАЛИЗНИНГ МЕТРОЛОГИК АСОСЛАРИ
Режа:
1. Кимёвий анализинг босқичлари
2. Модда миқдори ва эритмалар концентрацияси.
3. Анализ усули ва схемасини танлаш
4. Аналитик кимёда хатолар
5. Анализнинг қайта такрорланувчанлиги ва тўғрилиги
6. Анализ натижаларини математик статистика усуллари ёрдамида
баҳолаш
Таянч иборалар: асосий метрологик тушунчалар, модданинг сифат ва миқдорий
таркиби, кимёвий анализни босқичлари, модда миқдори ва эритмалар концентрацияси,
анализ усули ва схемасини танлаш, сезувчанлик, усулнинг селективлиги, анализнинг
аниқлиги, анализнинг тезкорлиги, дистанцион анализ (масофали анализ), локал анализ,
дисперсион анализ, регрессион ва корреляцион анализ, систематик хатоликлар, тасодифий
хатолар, эритмалар концентрацияси, анализ усули ва схемаси, уларни танлаш, аналитик
сигнал, ўлчаш усуллари ва воситалари. ўлчаш натижаларининг ҳақиқийлиги, анализда
хатолар, систематик ва тасодифий хатолар, айрим анализ босқичларининг хатолари.
анализ натижаларини статистик ишлаш.
1. Кимёвий анализинг босқичлари
Кимёвий анализ мураккаб ва кўп босқичли жараён бўлиб, ўз ичига
вазифанинг қўйилиши, анализ усули ва схемасини танлаш, намуна олиш, уни
анализга тайёрлаш, анализни бажариш, натижаларни математик статистик
қайта ишлаш, уларни тақдим этиш ва сақлаш босқичларини олади. Анализдан
кутилган охирги натижа модданинг миқдори, тасдиқланиши ёки тузилиши
билан боғлиқ.
2.Модда миқдори ва эритмалар концентрацияси.
Модда миқдорининг ўлчов бирлиги сифатида моль қабул қилинган. Ҳар
қандай модданинг бир моль миқдорида Авогадро сонига (6,02045·1023) тенг
бўлган заррачалар бўлади. Бу қиймат санаш мумкин бўлмаган
микрообъектларнинг миқдорини баҳолаш учун қулайдир.
M
m
n
m - модда массаси, г;
М-модданинг молеқуляр массаси, г/моль.
Модданинг эквивалент моляр массаси ҳам аналитик кимёда кенг
қўллнилади.
Э=
В
М
бу ерда
М - модданинг молекуляр массаси,
Э - модданинг эквивалент моляр массаси.
В - модданинг негизлиги ёки реакцияларда иштирок этаётган электронлар
сони.
Газсимон моддалар учун модда миқдори
n=
Vo
V
V-газнинг ҳажми,л;
Vо-газнинг моляр ҳажми, 22,4 л га тенг формула асосида топилади.
Аналитик кимёда, шунингдек, моляр заряд (Q) қийматидан ҳам
фойдаланилади, у бир зарядли заррачалар учун 96485 Кл/моль бўлиб, z
зарядли заррачалар учун Q=zF=z96485 га тенг бўлади.
Аналитик кимёда кўпинча моляр ва нормал концентрациялардан
фойдаланилади.
Моляр концентрация:
молъ/л; молъ/дм3 ёки М
Эритмаларнинг эквивалент моляр массаси асосида тайёрланадиган
эритмаларга нормал эритмалар дейилади.
Nэ=
V
Э
Nэ-нормал концентрация;
Э -модданинг эквивалент моляр массаси;
V- эритма ҳажми, л, дм3.
Масса улуши концентрациядан ҳам фойдаланилади:
W=
M
m
бу ерда М-эритманинг умумий массаси, г
Шунингдек, ҳажмий молъ улуши концентрациялардан ҳам
фойдаланилади:

1 V
V
ва

1 n
n

V1-эритманинг умумий ҳажми, л, мл
n1-модданинг умумий миқдори,молъ;
Моляль концентрация тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб (ҳароратга боғлиқ
эмас), у аналитик кимёда жуда кам ишлатилади. Булардан ташқари,
миллион улуш (ppm), миллиард улуш (ppb), триллион улуш (ppt), титр (1 мл
эритмадаги модданинг граммлар сони, г/мл) сингари концентрация ифодалари
ҳам кенг қўлланилади.

Download 50.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling