Кимёвий технология асосий жараён ва курилмалари


Оралик гидродинамик режимли реакторлар


Download 1,82 Mb.
bet11/14
Sana15.03.2023
Hajmi1,82 Mb.
#1269049
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
kimyoviy jarayonlar

Оралик гидродинамик режимли реакторлар жуда кенг тарқалган. Ушбу турдаги қурилмаларда тез-тез идеал аралашиш режимидан четга чиқиш режимлари содир бўлади. Бундай µолатларда реагентларнинг аралашмайдиган зоналари пайдо бўлиши ва бошқа салбий µодисалар µосил бўлади.


9.7. Реакторларнинг аралаштириш ва иссиқлик алмашиниш мосламалари

Реакторнинг нормал ишлаши, юқори иш унумдорлик ва олий сифатли маµсулот олишга эришиш учун ундаги моддаларни аралаштириш энг асосий шартлардан биридир.


Аралаштириш усуллари ва уни конструктив жиµозлаш ўзаро таъсирдаги моддаларнинг агрегат µолатига боғлиқ.
Аралаштириш. Газларни аралаштириш учун қўлланиладиган энг содда мосламалар қаторига сопло, инжектор, лабиринтли ва каскадли аралаштиргичлар киради. Одатда, аралаштириш мосламалари реактор билан бир қобиқда ўрнатилади.
«Суюқлик-суюқлик» ва «суюқлик-қаттиқ жисм» системаларини аралаштириш учун механик усулдан фойдаланиш юқори самара беради. Бунинг учун парракли, турбинали, якорли ва шнеклар, µамда пневматик аралаштиргичлар ишлатилади. «Газ-қаттиқ жисм» системасида сифатли аралаштиришга эришиш учун жараён мавµум қайнаш ёки µаракатчан қатламда ўтказилади.
И
ссиқлик алмашиниш
. Кимёвий реакторларни турли усулларда иситиш ёки совитиш мумкин. Реактордаги иссиқлик алмашиниш усулини танлаш кимёвий жараённинг ўтказиш температураси, µамда иссиклик элткичнинг физик, иссиқлик-диффузион ва кимёвий хоссаларига боғлиқ. Саноат миқёсида иситиш ва совитишнинг 2 та, яъни бевосита ва билвосита усуллари бор.
Бевосита иссиқлик алмашинишда аралашма ва иссиқлик элткич қуйидаги вариантлардан бирида иссиқлик узатилади:
1) иссиқлик бевосита реакторда берилади, масалан, экзотермик реакция ёки электрик разряд йўли билан;
2) иссиқликнинг узатилиши реакцион аралашманинг бирорта компонентини қисман ёки тўлиқ буғлатиш орқали ёки эндотермик реакция йўли билан;
3) реакцион µажмда иссиклик элткичнинг циркуляцияси µисобига иссиқлик узатиш.

Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling