Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Кавитация ҳодисаси. Насос ғилдирагининг тез айланишида ва иссиқ 
суюқликлар марказдан қочма насослар ёрдамида узатилганда кавитация 
ҳодисаси юз беради. Бу вақтда насосдаги суюқлик тез буғланади. Ҳосил 
бўлган буғ суюқлик билан юқори босимли зонага ўтиб тезда 
конденсацияланади. Натижада насос қобиғида катта бўшлиқ ҳосил бўлади, 
насос қаттиқ силкинади ва тақиллаб ишлайди. Насос кавитация режимда 
кўпроқ ишласа у тезда бузилади. Шунинг учун ҳарорати юқори бўлган 


120 
суюқликларни узатаётганда бу ҳодиса қўшимча кавитацион коэффициент 
билан ҳисобга олиниши керак. 
5.5. Поршенли насосларнинг тузилиши ва иш принципи 
Поршенли насосларда суюқлик ҳайдаш трубасига илгариланма-қайта 
ҳаракат қилувчи механизмлар орқали узатилади. Поршенли насослар 
воситасида ҳар қандай қовушқоқликдаги суюқликларни узатиш мумкин. Бу 
насосларда поршень насос қобиғида вертикал ва горизонтал ҳолатда 
жойлашган бўлиши мумкин. Ишлаш принципига кўра поршенли насослар 
оддий, икки ва кўп босқичли бўлади. 
Поршень суюқликнинг фақат олди томони билан сиқиб чиқарадиган 
насос оддий бир томонлама ишлайдиган насос дейилади (10.1 - расм). 
44-расм. Поршенли насос: 
45-расм. Икки томонлама ишлайдиган 
1-цилиндр; 2-поршень; 3-сўриш клапани; 4-ҳайдаш клапани; плунжерли насос:
1,2-сўриш клапанлари;
5-сўриш трубаси; 6- ҳайдаш трубаси; 7-ҳаво 3,4- узатувчи клапанлар; 5-плунжер;
қалпоқчаси 6- сальник
.
Агар насос цилиндрда поршеннинг иккала томонидан жойлашган иш 
камераси бўлса ва поршень улардан суюқликни кетма-кет сиқиб чиқарса, 
бундай насос икки босқичли ёки икки томонлама ишлайдиган насос дейилади 
(44 - расм). Оддий поршенли насоснинг ишлаш принципини кўриб чиқамиз. 
Насос поршени сўриш жараёнида ўнгга ҳаракатланганда иш камерасининг 
ҳажми катталашади. Ундаги босим камаяди ва камерада сийракланиш ҳосил 
бўлади. Натижада суюқлик резервуардан сўриш трубаси бўйлаб цилиндрга 


121 
кўтарилади ҳамда сўриш клапани очилиб насоснинг иш камераси бўшлиғини 
тўлдиради. Поршеннинг чапга ҳаракатида поршень цилиндр ва иш камераси 
бўшлиғини тўлдирувчи бўшлиқга босим беради ва уни ҳайдаш клапани 
орқали узатиш трубасига чиқариб беради. 
Суюқликнинг ҳаракат тезлиги ва босимларининг пульсацияланишини 
тенглаштириш ҳамда суюқликнинг сўриш ва ҳайдаш трубаларида бир меъёрда 
текис оқишини таъминлаш учун насосга махсус қурилма (ҳаво қалпоқчалари ) 
ўрнатилади. 
Юқори босим ҳосил қилувчи насосларда поршенлар ўрнига 
цилиндрсимон плунжерлар ишлатилади. Бундай насослар плунжерли 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling