Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
2.7.Cуюқликларни оқиши
Идишдаги суюқликнинг пастки юпқ девордаги думалоқ тешик орқали оқиб тушгандаги сарфланиш миқдорини аниқлашни кўриб чиқамиз (3.2-расм, а). 4- расм. Идишнинг тешигидан суюқликнинг оқиб чиқиши; а) ўзгармас баландликда, б) ўзгарувчан баландликда gh d V c 2 4 2 0 42 Идишда идеал суюқлик бўлиб, унинг баландлиги бир хил вазиятда ўзгармасдан туради. Идишнинг пастки қисмига параллел бўлган 0-0 текисликка нисбатан 1-1 ва 2-2 кесимлар учун Бернулли тенгламасини ёзамиз: (2.52) Идишнинг устки қисми очиқ бўлгани учун 1-1 ва 2-2 кесимлардаги босим ўзаро тенг (Р 1 = Р 2 ) ва суюқликнинг баландлиги ўзгармаганлиги учун унинг юқориги қисмидаги тезлиги 1 = 0, бундан ташқари, z 1 – z 2 = Н, у ҳолда: Демак, тешикдан оқиб тушаётган суюқликнинг тезлиги суюқликнинг баландлигига боғлиқ экан. Ҳақиқий суюқлик тешикдан оқиб чиқишида босимнинг бир қисми ички ишқаланиш кучларини енгиш учун сарф бўлади, бунда босимнинг йўқолиши тезлик коэффициенти орқали ҳисобга олинади, яъни: (2.53) Суюқлик оқими тешикдан оқиб тушаётганда сиқилиши натижасида тезлик ва босим камаяди, бундай ҳолат тешикдан чиқаётган оқимнинг сиқилиш коэффициенти орқали ҳисобга олинади ва билан белгиланади: бу ерда S 2 - тешикдан ўтган суюқлик оқимининг сиқилган жойдаги кўндаланг кесими; S о - тешикдан ўтаётган суюқлик оқимининг кўндаланг кесими. Тезлик ва оқимнинг сиқилиш коэффициентларининг кўпайтмаси сарф коэффициент дейилади ва билан белгиланади: (2.55) 43 Бу коэффициент суюқлик турига боғлик бўлиб, ҳар қайси суюқлик учун тажриба орқали аниқланади ҳамда унинг қиймати суюқлик хусусияти, тешик шакли ва оқим тезлигига боғлик. Ҳажмий сарф миқдори: (2.56) Бу тенгламадан кўриниб турибдики, идишдан тешик орқали оқиб чиқаётган суюқлик миқдори идишнинг шаклига боғлик бўлмасдан тешик катталиги ва суюқлик баландлигига боғликдир. Сув ва қовушқоқлиги сувнинг қовушқоқлигига яқин бўлган суюқликлар учун сарф коэффициенти = 0,62. Бу тенглик орқали идишдаги суюқлик баландлиги маълум миқдорга камайганда, яъни Н 1 дан Н 2 га ўзгарганда суюқликнинг оқиб тушиш вақти аниқланади. Идишдаги суюқликнинг бутунлай оқиб чиқиш вақти (бунда H 2 =0): g S H H S 2 2 0 2 1 Идишдан суюқлик тўла оқиб тушганда, яъни Н 2 = О бўлганда тенглама қуйидагича бўлади: g S H S 2 2 0 1 Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling