Kirish. Fanning asosiy maqsadi va vazifalari. Quduqlarda geofizik tadqiqot o’tkazish usullari


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/15
Sana04.05.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1425316
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
geofizika yakuniy Javoblar docx

Tabiiy radioaktiv usuli GK da tog‘ jinslarining tabiiy radioaktivligi o‘rganiladi. 
Radioaktivlik nima? Radioaktivlik ayrim atom yadrolarining o‘z-o‘zidan parchalanishiga va 
ushbu parchalanishni

 

 va 

 - nurlarini tarqatish bilan bir paytda sodir bo‘lishiga aytiladi. 
16. Cho‘kindi tog‘ jinslarining tabiiy radioaktivligi. 
Тоғ жинслаининг табиий радиоактивлиги уларнинг таркибидаги радиоактив элементлар: уран У92 238 ва 
унинг парчаланганда ҳосил бўлган радий Ра88 226 , торий Т90 232 ва калийнинг радиоактив изотопи К19 40 
ларнинг миқдорига боғлиқдир. • Қолган радиоактив элементлар: рубидий Рб, самарий См, лантан Ла, 
лютеций Лу ва бошқаларнинг тоғ жинсларидаги миқдори жудаям кам ва шунинг учун уларнинг тоғ 
жинсларининг табиий радиоактивлигига қўшган ҳиссалари сезиларли даражада эмас.Чўкинди тоғ 
жинсларининг табиий радиоактивлиги катта оралиқда ўзгаради ва бу ўзгариш уларнинг таркибида юқорида 
қайд қилинган радиоактив элементлар уран, торий ва калийларнинг миқдорига боғлиқдир. • Чўкинди тоғ 
жинсларининг орасида энг катта радиоактивликка (калий тузларидан ташқари) гиллар эгадир. Гил ва гилли 
сланецларнинг бошқа чўкинди тоғ жинсларига нисбатан юқори радиоактивликка эгалигини қуйидаги 
сабабларга асосланиб тушунтириш мумкин: 1) уран, торий ва калий гил заррачалари орқали бошқа тоғ 
жинсларига нисбатан яхши сорбция қилинади; 2) гиллар таркибида калий, торий ва олти валентлик уран 
минералларинингмавжудлиги. • Айниқса гилларнинг радиоактивлиги, агарда улар уран конларининг 
яқинида, уларнинг оксидланиш зоналари атрофида пайдо бўлсалар, юқори бўлади. 


 17. Gamma usuli (GK). Fizik mohiyati va yechadigan vazifalari. Qo’llaniladigan asbob-uskunalar. 
Гамма усули (ГК-гамма-каротаж) да қудуқларда тоғ жинсларининг табиий радиоактивлиги ўлчанилади. Гамма 
каротаж аппаратураси расм 11.1 да кўрсатилгандек қудуққа тушуриладиган радиометр (қудуқ прибори ёки 
снаряди) ва ер усти пультидан ташкил топади. Қудуққа туширилган радиометрнинг асосий таркибий қисмини 
g-нурларининг детекторлари (индикаторлари ёки ҳисоблагичлари) ташкил этади. Ҳисоблагичлардан ташқари 
қудуққа тушириладиган зондда ҳисоблагичларни ток билан таъминловчи манбаъ, g-нурларидан ҳисоблагичда 
ҳосил бўлган ток импульсини орттирувчи кўпайтгич ҳам бўлиши шарт. Гамма каротаж қудуқларда тоғ 
жинсларининг литологиясини аниқлаш, гилли қатламларни ажратиш, гиллилик миқдорини аниқлаш, тоғ 
жинсларининг майдон бўйича ўзгаришини кузатиш (корреляция) учун ишлатилади. Расм 11.3 да ГК усули ва 
бошқа геофизик усуллар мажмуаси: электр усулларидан КС(эҳтимолий қаршилик) ва ПС усули; 
кавернометрияқудуқларни диаметрини ўлчаш усули ва НГМнейтрон-гамма усули келтирилган ва кенг 
тарқалган чўкинди тоғ жинсларини ўрганишда уларнинг имконлари кўрсатилган. • Расм 11.3 да 
кўрсатилгандек гил қатламлари гамма усул диаграммасида (ГМ- узлукли (пунктир) чизиқларда) энг юқори 
кўрсаткич билан ажралиб туришипти, чунки чўкинди тоғ жинсларининг ичида гиллар юқори радиоктивликка 
эгадирлар. Бу тоғ жинсларининг гил эканлиги бошқа геофизик усулларда ҳам ўз тасдиқини топган. Масалан 
эҳтимолий қаршилик (КС) усулида. гиллар жида кичкина солиштирма қаршиликка эгадирлар. Хусусий 
қутбланиш потенциаллари ПС усулида энг катта кўрсаткич гиллардадир. Гил қаршисида қудуқ деворининг 
ювилиб кетиши кавернограммада яққол кўриниб турипти. • Нефтга тўйинган қумтошлар гамма усулда 
кичкина қийматга эгадирлар. Буларнинг нефтга тўйинганликлари эҳтимолий қаршилик усули (КС) ва нейтрон 
гамма усули диаграммаларидан аниқлашимиз мумкин. Нефтли қатламлар катта қаршиликка нейтрон гамма 
усулда гил ва ноколлектор бўлган тоғ жинслари кўрсаткичлари оралиғида бўлади. • Оҳактошлар гамма усул 
диаграммасида қумтошлар каби кичкина радиоактивликка эга эканликлари билан ажралиб турадилар. • 
Умуман олганда гамма усул диаграммалари хусусий қутбланиш потенциаллари ПС диаграммаларига ўхшаб 
кетади, чунки бу иккала усул тоғ жинсларининг гиллиликларига боғлиқдир. Лекин гамма усулнинг ПС дан 
афзаллиги уни тоғ жинсларининг солиштирма қаршиликларига боғлиқ бўлмаганлигидир. Шу сабабли ПС усули 
қудуқ кесими юқори қаршиликка эга бўлган карбонат тоғ жинсларидан иборат бўлганда, усулнинг самараси 
жуда паст бўлади. Яна гамма усулнинг афзалликларидан бири уни очиқ ва мустаҳкамловчи қувурлар 
туширилган қудуқларда ҳам ўтказиш мумкинлигидир. 
18. Quduqlarni o’rganishni neytron usullari. 
Нейтрон каротаж (НК) радиоактив каротаж турларидан бўлиб, қудуқ кесимидаги тоғ жинсларини нейтронлар 
билан таъсирлантириб, уларнинг атом ядроларидан қайта сочилган гамма-нурлар ёки нейтронлар зичлигини 
ўлчаш орқали очиқ ва мустаҳкамлаш қувурлари билан жиҳозланган қудуқлардаги сув-нефть ва газ-нефть 
туташ юзалар сатҳини аниқлаш мумкин. • Нейтрон гамма-каротаж (НГК) радиоактив каротажнинг бир тури 
бўлиб, бунда қудуққа нейтрон манбали зонд туширилади. Унга ўрнатилган ( нурланиш индикатори ёрдамида 
атроф муҳит билан нейтронларнинг ўзаро таъсиридан юзага келган ( нурланиш шиддати аниқланади. НГК 
ёрдамида қудуқ бўйлаб чизилган эгри чизиқ орқали сувли қатламларнинг жойлашишини ҳамда улар 
чегараларини ажратиш мумкин бўлади. Нейтрон усулларида нейтронлар билан моддаларнинг ўзаро таъсири 
ўрганилади. Нейтронлар зарядланмаган заррачалар бўлиб, массалари 1.6747

10-24 г.ни ташкил қилади. 
Нейтронларнинг массалари электрон ёки позитрон массаларидан 1840 марта кичик ва протон массасига ёки 
водород ядросининг массасига яқин бўлади. 
19. Tog‘ jinslarining neytron xususiyatlari.
Юқорида кўриб чиққанимиздек нейтронларни секинлаштирувчи элемент энг енгил элемент бу водороддир. 
Тоғ жинси таркибида Н қанча кўп бўлса, шунча нейтронлар тез, узоқ масофа ўтмасдан энергияларини 
йўқотадилар ва иссиқлик нейтронларига айланадилар. Водород тоғ жинслари таркибида сувда, нефтда ва 
газда бўлиб, уларнинг миқдори тоғ жинсларининг ғовакликлари (Кп) га боғлиқ бўлади. Бундан ташқари 
водород гипсда, гилларда бўлганлиги учун тоғ жинслари гипслашган, гилли бўлсалар улар ҳам водородли тоғ 
жинслари қаторига кирадилар. Демак нейтрон кўрсаткичлардан бири Ls - секинлаштириш узунлиги, бу 
нейтрон манбаъсидан нейтроннинг иссиқлик нейтронига айланган нуқтагача бўлган ўртача см да ўлчанган 
масофа, тоғ жинслари таркибидаги водороднинг миқдорига боғлиқ бўлади. Кейинги нейтрон кўрсаткичи Ld-


диффузия узунлиги, бу нейтронларнинг иссиқлик нейтронига айланган нуқтасидан тўғри чизиқ бўйича 
нейтронларнинг ютилган нуқтасигача см да бўлган масофа. Бу кўрсаткич эса тоғ жинслари таркибида 
водороднинг миқдори билан бир қаторда иссиқлик нейтронларини ютиш қобилияти юқори бўлган 
элементлар Cl, Cd, B, Li ларнинг миқдорига ҳам боғлиқ бўлади. Нефть ва газ конлари қудуқ кесимларида бу 
элементлардан Cl сув таркибида NaCl туз эритмаларида кўпроқ учрайди. Демак Ld, асосан Cl миқдорига 
боғлиқ бўлар экан. Яна нейтрон кўрсаткичлардан бири иссиқлик нейтронларининг яшаш даври 

- бу иссиқлик 
нейтронларининг пайдо бўлганларидан то ларнинг ютилгунча ўтган вақти. Асосий бу кўрсаткичга таъсир 
қилувчи элемент Сl. қуйида келтирилган 7.2 - жавалда тоғ жинсларининг юқорида келтирилган хусусиятлари 
кўрсатилган. 
20. Quduqni texnik holatini o’rganishda akustik usul. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling