Кириш. Гидрогеология – мазмуни, вазифа ва масалалари, ривожланиш тарихи, ҳолати
Download 1.58 Mb.
|
маъруза №3
Ҳар қандай иншоат, яъни саноат, кишилар яшайдиган бинолардан тортиб темир йўл, автомабил трассалари, гидротехник иншоатлар, тўғонлар, ясув омборлари, кўприклар аэродромлар қурилиши керак бўлган жой олдиндан ўрганилади. Геологик, геоморфолагик тузилиши, гидрогеологик, тектоник шароити тўғрисида мавжуд маълумотлар тўпланади ва ҳар тамонлама тахлил қилинади. Шундан кейингина у ёки бу майдонда у ёки бу типдаги иншоат қуриш мумкин деган тахминий кўрсатма берилади. Сўнгра ана шу тахминан мўлжалланган жойда кенг кўламдаги инженер-геологик текшириш ишлари бошлаб юборилади. Аввалги тахмин қилинган хулосалар текширилади ва ана шу тахминий хулосалар текшириш натижалари билан тасдиқланган жойда иморат ва иншоат қуриш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида ягона хақиқий кўрсатма берилади. Агар қурилиш ишлари бошлаб юборилса, ана шу ҳудудда доимий (стационар) кузатиш, текшириш ишлари олиб борилаверади. Чунки ҳар қандай иншоат ҳад кўтарган жойнинг аввалги табиий ҳолати шу иншоат қад кўтариш жараёнида ва қурилиб бўлгандан кейин у ёки бу даражада ўзгаради. Кўпинча ер ости сув сатхининг кўтарилишиша, чўкиш ҳодисасининг содир бўлишига ва ривожланишига, тоғ жинс қатламларининг ўпирилишига, ёрилишига, сурилишига, қулашига ёки сув омборлари қурилаётган бўлса, ер ости бўшлиқлари, жинс коваклари бўйлабсизиб сингиб кетиши каби ҳодисалар юз бериши мумкин. Тарихда бундай ҳодисалар бўлганлиги тўғрисида жуда кўп маълумотлар мавжуд. Масалан, Америкадаги хеле-Бар, Испанидаги Мария-Кристина, Монте-Хаки, Франциядаги сен Гилмеле-Дизер каби йирик тўғонлар ишдан чиққан ёки бутунлай вайрон бўлиб кетган.Шундай қилиб, Инженерлик геологияси фанининг ўрганиш объекти ниҳоятда кенг. Текшириш ишларини олиб боришда геология, тектоника, гидргеология, геофизика, геоморфология, химия, физика ва математика фанларининг усул ва услубларидан кенг фойдаланади.Шундай қилиб, Инженерлик геологияси фанининг ўрганиш объекти ниҳоятда кенг. Текшириш ишларини олиб боришда геология, тектоника, гидргеология, геофизика, геоморфология, химия, физика ва математика фанларининг усул ва услубларидан кенг фойдаланади.Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling