Кириш. Гидрогеология – мазмуни, вазифа ва масалалари, ривожланиш тарихи, ҳолати


Download 1.58 Mb.
bet11/18
Sana25.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1228897
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
маъруза №3

Шаҳарлар инженерлик геологияси. Шаҳарлар худуди ўзига хос табиий ва техноген омилларнинг мавжудлиги билан, бу омилларнинг бир-бирига бўлган таъсир даражасининг нихоятда юқорилиги билан характерлидир. Маълумки, ҳозирги вақтда шаҳарлар аҳолиси тез сурхатлар билан ошиб бормоқда. Саноат ва аҳоли яшайдиган бинолар, ҳар хил ер усти ва ер ости инженерлик иншоатлари (сув бериш, газ, канализация тармоқлари, кўприклар, ер ости ўтиш йўллари, метрополитен ва б.қ.) барпо этилмоқда. Бу иншоатларнинг ҳаммаси шаҳар майдонида тарқалган у ёки бу тоғ жинсларининг устида ёки қатламлари оралиғида қад кўтарилмоқда, жойлаштирилмоқда. Натижада ер ости сувларининг сатхи кўтарилмоқда, табиий ҳаракат йўналишининг бузилишига, тоғ жинсларининг табиий ҳолати, таркиби, физик ва механик ҳусусиятларининг ўзгаришига, техноген жараён ва ҳодисаларни (захлаш, чўкиш, шўрланиш, ювилиш, сурилиш ва х.к.) содир бўлишига сабабчи бўлмоқда. Шунинг учун шаҳарлар инженерлик-геологиясининг асосий мақсади шаҳар ҳудудида тарқалган тоғ жинсларининг, ер ости сувларининг табиий ҳолатини ва одамларнинг хўжалик ва инженерлик фаолияти оқибатида ўзгарганлик даражаларини ва вужудга келиши мумкин бўлган техноген жраёнларнинг тарқалиш ва ўзгариш қонуниятларини ўрганади, бу жараёнлардан қутилиш йўл-йўриқларини ишлаб чиқади ва керакли чора-тадбирлар белгилардан иборат.

қазилма конлар инженерлик геологияси. Инженерлик геологияси фанининг бу тармоғи қазилма конлар жойлашган ва қазиб олиш худудининг инженер-геологик шароитини, яъни ана шу худуднинг геологик тузилишини, тоғ жинсларини, уларнинг таркиби, хосса ва ҳусусиятларини,гидрогеологик шароитини, ер сатҳ тузилишини, табиий геологик ва техноген жараёнларнинг тарқалиш, жойлашиш ҳолатларини ўрганади, қазилма конларини ишлатиш даврида уларнинг ўзгаришини, янгидан вужудга келиш, ривожланишини башорат қилади, чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва белгилайди.

Қазилма конлар жойлашган ва қазиб олиш ҳудуди баъзан ўзининг инженер-геологик шароитининг ниҳоятда мураккаблиги билан ажралиб туради. Бу ҳудудларда аксарият туб-қоя тоғ жинслари тарқалган бўлиб, баъзан сердарз, тектоник узилма ва ёриқларга бой, айрим-айрим қисмларга (блокларга) бўлиб ташланган, нураш жараёнига учраган, бурмаланган бўлади. Бу эса қулаш, сурилиш, ювилиш каби жараёнларнинг вужудга келишини тезлаштиради ва кон майдонида қурилиши лозим бўлган иншоатлар (иморатлар, йўл, трассалар, шахта, штолни ва б.қ.) учун жой танлаш ишларини қийинлаштиради. Шунинг учун бундай ҳолатларда махсус йирик масштабдаги инженер-геологик текшириш ишлари олиб борилади. Олинган натижалар ҳар тамонлама таҳлил этилади ва у ёки бу қурилиш иншоатлари учун аниқ жой танланиб, буюртмачиларга топширилади. Бунда яна асосий эътибор қурилиш майдонининг ер сатҳ тузилишига, ёғадиган ёғининг йил мобайнидаги миқдорига, турига, улар билан боғлиқ бўлган қор кўчкиси, сув тошқини, ювилиш жараёнларининг вужудга келиш эҳтимоли, ер ости сувларининг ҳаракат йўналишининг қай даражада ўзгариши мумкинлиги ҳам ҳар тамонлама баҳоланади.


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling