Кириш. Гидрогеология – мазмуни, вазифа ва масалалари, ривожланиш тарихи, ҳолати


Download 1.58 Mb.
bet8/18
Sana25.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1228897
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
маъруза №3

Мухандислик гидрогеологияси. Улкан қурилиш иншоатлари: сув омборлари, каналлар, тунеллар, юқори кучланишли электр линиялар, кўприклар, кўп қаватли иморатлар, радио-телвизион станциялар, метро ва бошқаларни лойиҳалашиб, қурилиш мақсадига гидрогеологик тадқиқотлар олиб бориш ва бу иншоатларни қуришни гидрогеологик шароитга қараб асослаб бориш билан шуғулланади.

Гидрогеоэкология. Ер ости сувларининг сифати, тозалигини сақлаш масалалари билан, уни ҳар хил химик, органик омиллар таъсири остида ўзгаришдан муҳофазалаш йўл-йўриқлари тамойиллари билан шуғулланади, керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Гидрогеология фани ўзини ўрганадиган объекти билан, амалий масалаларни ҳал этишда, яъни халқ хўжалик объектларини режалаш, жойлаштириш ва қуришда қўлланадиган усул ва услублари билан геология тизимига кирувчи фанлардан бири бўлган инженерлик геологияси фани билан жуда яқиндан муносабатда бўлганлигини ҳисобга олиб биз ўқувчиларни инженерлик геологияси фанининг энг асосий тармоқлари ва уларнинг вазифалари билан ҳам қисқача таништиришни лозим топдик.

Инженерлик геологияси фани. Бу фан ер қобиғи қатламлари-литосферанинг энг юқориги одамзот яшайдиган ва фаолият кўрсатадиган қисмини кўрилиш нуқтаи назаридан, яъни у ёки бу иморат ва иншоат қуриладиган ҳудуднинг инженер-геологик шароитни (геологик, ер усти сатх тузилиши, мавжуд ер ости сувлари, уларнинг таркиби, хосса ва ҳусусиятлари, тоғ жинсларини таркиби, хосса ва ҳусусиятлари, геологик ва техноген жараён ва ходисаларини) вужудга келиш, ривожланиш, ўзгариш қонуниятларини ўрганади, кракли илмий ва амалий хулосалар чиқаради.

Бу фаннинг асосий вазифаси ана шу ер қобиғи қатламларида узоқ геологик даврлар мобайнида юз берган ва ҳозирги вақтда юз бераётган табиий геологик ва табиий бўлмаган инженер-геологик (техноген) жараён ва ходисаларни ўрганиш. Бу жараён ва ҳодисаларни бундан кейинги даврларда, яъни шу худудда у ёки бу иншоат қурилиб битказилгандан, ишга туширилгандан кейин юз берадиган ҳодисаларнинг қай даражада содир бўлишини олдиндан айтиб беришдан, керакли чора-тадбирлар белгилашдан иборат.


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling